Якуний назоратларда тест синовларини қўллаш тўғрисида

Бакалавриат таълим йўналишлари оралиқ ва якуний назоратларида тест синовларини  ўтказиш учун тест саволларини тузиш, синовларни ошкора ва адолатли ташкил этиш мақсадида: 

  1. Бакалавриат таълим йўналишларида рейтинг Низоми талабларидан келиб чиқган ҳолда 40% фанлардан якуний назоратлар тест синовлари шаклида ўтказилсин;
  2. Тест синовлари якуний назоратларда тест марказида ўтказилиши таъминлансин;
  3. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Низоми 1 – иловага асосан тасдиқлансин;
  4. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказишда ўқув бўлими, деканатлар ва кафедра мудирлари тест маркази билан келишилган ҳолда ҳар бир бўғин ўз вазифасини талаб даражасида бажариши таъминлансин.

Асос : Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг талабалар билимини бахолашнинг рейтинг Низоми.

Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш ўқув ишлари проректори Тешаев О.Р. зиммасига юкланади.


“Tест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” Н И З О М >>>

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan