Профилактика куни муносабати билан тиббий профилактика факультетига қарашли 8-ттжда тадбир ўтказилди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол инсон қилиб вояга етказишда бундай профилактика куни муносабати билан ўтказилган тадбирларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, бугунги глобаллашув замонида ёшларга, уларнинг хаётига, онгига салбий таъсир этувчи бир қанча ёт ғоя ва мафкуралар борки, улардан  ёшларимиз онгида “мафкуравий иммунитет”ни ҳосил қилишда бундай тадбирларнинг ўрни беқиёсдир.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 2 ноябр санасида Тиббий профилактика факультетининг 8-ТТЖсида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Олмазор ТИИБ инспектори, майор О.Б.Матчанова ва Тиббий профилактика факультети декани Ф.И.Саломова, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари Раззоқов А.А., 8-ТТЖ тарбиячи педагог Тошбоев Б.Ю. ва ТТЖ 80 нафар талабалар иштирок этишди.

Тадбирда факультет декани Ф.И.Саломова сўзга чиқиб бугунги профилактика куни ҳақида қичқача тўхталиб ўтди. Тадбир меҳмонини таништириб О.Б.Матчановага сўз берди. Матчанова О.Б. талабаларга пайшанба куни жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактика куни ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Профилактика куни масаласи Республикамиз Президенти томонидан эълон қилинганлиги ҳақида маълумотлар берди. Ундан ташқари қонунлар, буйруқлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берди. Қонунларни ҳар бир фуқаро ҳурмат қилиши ва унинг мазмун-моҳиятини англаб етиш кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. ТТЖ тарбиячи педагог Тошбоев Б.Ю. ҳам бугунги тадбир ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Талабалардан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди. Тадбир юқори савияда ўтди.

талабалар билан учрашув

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan