ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИ БИЛИМДОНИ КЎРИК ТАНЛОВИ

 

Жорий йилнинг 5 декабрида Тошкент тиббиёт академиясида факультетлараро Ислом Каримов асарлари билимдони кўрик танлови бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни ижтимоий фанлар кафедраси мудири С.Д.Норқулов, ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари А.А.Раззақов, Н.Абдурахманова ва тиббий педагогика факультети 402 гуруҳ мураббийи Н.Ариповалар томонидан ташкиллаштирилган ушбу кўрик танловда барча факультетлардан талабалар ўз маърузаси билан иштирок этди.

Бу маърузаларни баҳолаш учун ижтимоий фанлар кафедраси мудири С.Д.Норқулов бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар жамоаси хакамлик хайъатига аъзолик қилдилар. Талабалар маърузалари бўйича 1-ўрин ОМХ факультети 1-босқич талабаси Истамқулова Маҳлиё, 2-ўрин даволаш факультети 5-босқич талабаси Шаробиддинов Билолиддин ва тиббий профилактика факультети 1-босқич талабаси Шодиева Гулхаё, 3-ўрин ОМХ факультети талабаси Исоқова Муниса ва тиббий педагогика факультети талабаси Каримова Шоира муносиб кўрилди.

Бундан ташқари тадбирда фаол иштирок этган тиббий профилактика факультетининг Достон Сайфуллаев ва Малика Шерназаровалар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар онги ва тафаккурини Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асарларининг мазмун-мохияти билан чуқур таништиришдан иборат бўлди. Тадбир якунида ижтимоий фанлар кафедраси профессори Д.Т.Норқулов сўзга чиқиб бугунги тадбирнинг тарихий аҳамияти ҳақида ўз фикр ва мулоҳахаларини билдириб ўтди. Тадбир таассуротларга бой ҳолда ўз якунига етди.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавхалар:

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan