Бархаёт сиймолар

13 декабрда Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси томонидан таниқли олим, ташкилотчи, ушбу кафедранинг собиқ мудири, т.ф.д., профессор Башир Хикматуллаевич Магзумовнинг 100 йиллигига бағишланган тадбир ўтқазилди.

Ушбу тадбирда Магзумов Б.Х. нинг якинлари, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мудири Рустамова Х.Е.  ва кафедранинг ўқитувчилари, талабалар иштирок этишди. Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мудири Рустамова Х.Е., шогирдлари сўзга чиқишди ва Магзумов Б.Х. хақида ўзларининг илиқ хотираларини ёдга олишди. Тадбирда Магзумов Б.Х.нинг ўғиллари Магзумов Х.Б. сўзга чиқишди. Улар оталарининг хаёт йўллари хақида сўзлаб бердилар.  Тадбирда Тошкент Тиббиёт академияси талабари иштирок этишди. Магзумов Б.Х. нинг хаёт йўллари хақидаги савол жавобда фаол қатнашишди.

Магзумов Башир Хикматуллаевич (1917-1999) – таниқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор, у нафақат республикада, балки унинг чегараларидан ташқарида хам тиббиёт сохасида машхур инсон бўлган.

Б.Х. Магзумов 1 октябрь 1917 йилда Тошкент шахрида хизматчи оиласида дунёга келди. 1930-йилда тўлиқсиз ўрта мактабни тугатгач, Тошкент шахридаги “Й.Охунбобоев” номидаги тиббиёт билим юртида, хозирда эса “2-Республика тиббиёт коллежи” деб номланган билим масканида, 1936-1941 йиллар мобайнида Тошкент тиббиёт институтида тахсил олди. Ўз мехнат фаолиятини талабалик даврларидаёк Тошкент шахридаги 4-сонли болалар поликлиникасида мактаб шифокори лавозимидан бошлаган. Институтни аъло бахолар билан  битиргандан сўнг, Сирдарё вилоят Боявут кишлоғидаги участка касалхонасининг бош шифокори этиб тайинланди ва мехнат фаолияти жараёнида у ўзининг ташкилотчиллик фазилатларини, тиббиёт сохасидаги чуқур билимларини амалиётда намоён эта олди. Б.Х. Магзумов 1943 йилда   Сирдарё тумани соғлиқни сақлаш Бош бошқармасига ва 1948 йилда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи вазифаларига тайинланди ва ушбу лавозимларда Башир Хикматуллаевич 1953 йилгача фаолият олиб борди. Сўнгра Республика сил касаллигига қарши диспансерга бош шифокор этиб тайинланди ва мазкур  диспансерда кичик илмий ходим вазифасида  ўз илмий  фаолиятини бошлади.  1959 йилда “Ичак сили” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини химоя килди. Тошкент зардоб ва вакцина тайёрлаш илмий Текшириш институтида директор лавозимида ишлаган. Башир Хикматуллаевич ўзини ишчанлиги, принципиаллиги, ўзи ва атрофдигиларга нисбатан талабчанлиги, ташкилотчилиги, ўз касбига вафодорлиги билан ажралиб турарди. Ушбу фазилатларни сезган Узбекистон Республикаси рахбарияти Башир Хикматуллаевични аввал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва бироз вақт ўтгандан сўнг эса Узбекистон Республикаси Соглини Саклаш вазири этиб тайинлади, бу лавозимларда 1960-1966 йилларда фаолийт курсатди.

Собик иттифок Согликни саклаш вазирининг уринбосари вазифасига хам тавсия этилган, бу эса Башир Хикматуллаевичнинг Согликни саклаш тизимининг етук ташкилотчиси булганлигига далолат эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида ишлаган йиллари Башир Хик­матуллаевич Магзумов соғлиқни сақлаш муассасалирининг моддий-техник базасини мустахкамлашга,  Ўзбекистонда иттифоқлараро экспериментал жаррохлик институтининг филиалини, Андижонда вилоят касалхонаси ва силга қарши диспансери, 16–сонли шахар касалхонаси, Тошкент давлат тиббиёт институтини морфология корпуси қурилишига ва бошка куплаб тиббий даволаш муассасаларини ташкил этилишига катта хисса қўшди. Шуни алохида таъқидлаш жоизки, Б.Х.Магзумов Қорақолпоғистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга алохида эътибор қаратди.      1963йилда Қорақолпоғистонда лепра (мохов) касаллигини  ўрганишга қаратилган дерматовенерология илмий-тадқиқот институтининг филиали ташкил этишда фаол қатнашди, институтда олиб борилган изланишлар ушбу худудда моховни бартараф этишга имкон берди. 1965 йилда Хоразм вилоятида ва Қорақолпоғистон Республикасида вабо эпидемияси билан курашиш учун ташкил этилган штабнинг бошлиғи бўлиб, ушбу касалликни киска муддат ичида бартараф этишда бевосита иштирок этди.

1966-1968 йй. Б.Х.Магзумов Санитария, Гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институтида, илмий ишлар бўйича директор муовини  вазифасини бажариб келди, шу билан бирга докторлик диссертацияси устида хам иш олиб борди ва 1967 йилда “Кораколпоғистон ва Хоразм вилоятларида вабо тарқалишини бартараф этиш тажрибаси”  мавзу бўйича докторлик диссертациясини муваффақиятли химоя қилди.

Б.Х.Магзумов 20 йилдан ортиқ (1969-1991йй.) Тошкент тиббиёт институти “Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” кафедрасини бошқарган. Бир вақтнинг ўзида (1970-1978йй.) ушбу институтнинг санитария-гигиена факултетининг декани эди. Бу ерда хам ишига ситқидилдан ёндошиб нафақат кафедранинг, балки бутун санитария-гигиена факультетининг ўқув-методик ва илмий базасини ривожлантиришга катта хисса кушди.

Институтда фаолият кўрсатган йиллар мобайнида Башир Хик­матуллаевич Республика ва бошқа Республикалар учун кўплаб соғлиқни сақлаш ташкилотчиларини тайёрлаб  берган ва ижтимоий гигиена ва согликни саклашни ташкил этиш фанини ривожланишига катта хисса кушди. Кўп йиллар давомида Башир Хикматуллаевич “Ижтимоий гигиенист ва соғлиқни сақлаш ташкилотчилари”  илмий жамиятнинг, “Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” Ихтисослаштирилган илмий кенгашнинг, ушбу ихтисос бўйича муаммоли ва методик комиссия раиси бўлиб келди.

Кафедранинг нуфузини ошириш борасида олиб борган фаолиятида барча Республикалардаги энг машхур олимлар, яъни акад. Н.Н. Жуков – Вережников, Ю.П. Лисицын, А.В. Серенко, О.В. Гринина, Я.С. Миндлин, В.З. Кучеренко, Л.Г. Розенфельд, М.А. Подлужная, И.С. Безденежных ва бошқалар билан алоқаларни кенгайтирди ва мустахкамлади.

Башир Хикматуллаевични нафақат моҳир бошқарувчи, ташкилотчи, балки  “Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш” йўналиши бўйича илм-фанни ривожлантиришга ўз хиссасини қўшган  билимдон олим деб билишади. Устоз рахбарлигида 5 докторлик ва 26 номзодлик диссертациялар химоя қилинган. Улар 120дан ортиқ  илмий, илмий-амалий, уқув-услубий  рисолалар, шунингдек 2 монография, 450 дан  ортиқ илмий мақолалар марказий ва махаллий матбуотда чоп этган. Соғлиқни сақлаш тизимида кўп йиллик ташкилотчилик, илмий-педагогик фаолиятини ситқидилдан олиб борган  Б.Х. Магзумов хукумат томонидан муносиб бахоланиб, кўплаб орден ва медаллар, фахрий ёрлиқлар, тўрт марта “Хурмат белгиси” ордени, “Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган врач” унвони билан тақдирланган.  Б.Х. Магзумовни нафақат туғри сўз, талабчан бошқарувчи, бағри кенг устоз, балки яхши турмуш ўрток, мехрибон ота, бобо бўлганлар. Устоз Башир Хикматуллаевич Магзумов 82 ёшида бу дунёдан кўз юмиб кетганлар, лекин доимо хамкасблар, шогирдлар, қариндошлар хотирасида  таниқли олим, доно муаллиф, халол  ва ажойиб инсон бўлиб мангу қолади

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan