ТТА тайёрлов курслари

Агар сиз Ўзбекистон Республикасининг энг етакчи олий тиббий таълим муассасасида талабаси бўлиш истагида бўлсангиз, Бизнинг тайёрлов курслари ёрдам беришга тайёр.

Тошкент тиббиёт академияси негизида 2017 йилдан тиббиёт ОТМларига кириш учун тест синов имтиҳонларини мувофаққиятли топширишга тезкор тайёрлов курслари очилган.

Тайёрлов курсида 3 (уч) та фандан ўқитилади: кимё, биология ва она тили-адабиёти ҳамда олий маълумотли ҳамшира йўналиши бўйича ижодий имтиҳонларга тайёрлаш.

Машғулотларни Тошкент тиббиёт академиясининг юқори тажриба ва малакага эга бўлган ўқитувчилар олиб боради.

Тайёрлов курсида мувафаққиятли таълим олган абитуриентларга тайёрлов курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатлар берилади.

Тайёрлов курсида машғулотларга жиддий ёндошиб тест синови имтиҳонларида юқори балл олишингиз мумкин.

Сизларга омадлар тилаймиз ва кутиб қоламиз.


Тайёрлов курси низоми >>>


Тайёрлов курси тўғисида тўлиқ маълумот олиш ва рўйҳатдан ўтиш учун:
Мўйдинов Отабек Ҳусановичга мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: 3 сон ўқув биноси 3 қават.
Тел: +99893 520-55-50
+99871 150 78 41
+99871 214 89 52


Тошкент тиббиёт академияси қошидаги абитуриентларни олий ўқув юртларига тайёрлаш курси.

Мўйдинов Отабек Хусанович

Курс раҳбари ва кимё фани ўқитувчиси

Тел: 93-520-55-50

Email: otabek3010@mail.ru

 Ҳайитов Махсуд  Самадович

Биология фани ўқитувчиси

Тел: 91-241-38-77

Email: maqsud.khayitov@tma.uz


2017 йил апрель ойида Тошкент тиббиёт академияси қошида абитуриентларни олий ўқув юртларига тайёрлаш курси ташкил этилди.

Курснинг вазифалари:

  1. Академик лицей, коллеж ёки мактабларда тахсил олаётган ўқувчиларни ва академик лицей, коллеж ёки мактабларни битирган шахсларни тингловчи сифатида олий ўқув юртларига тайёрлаш
  2. Йилдан-йилга такомиллашиб бораётган олий ўқув юртларига кириш тестларига тингловчиларни тайёрлаш
  3. Тингловчиларни билими, кўникмаси, мақсади ва тушуниш қобилиятига кўра гурухларга ажратиш
  4. Тингловчиларда ижодий дунёқарашни шакллантириш, уларни интеллектуал фаолиятини фанлар бўйича йўналтиришга кўмаклашиш
  5. Фанлар бўйича тест, мисол ва масалаларни ечишнинг самарали ва тезкор усулларидан фойдаланишни ўргатиш
  6. Олий ўқув юртларига тайёрланувчилар учун мулжалланган матбуот нашрлари билан хамкорлик қилиш
  7. Тинловчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш, халқимизнинг миллий, маънавий ва маданий анъаналарига хурмат билан қарашни кучайтириш

Ўтган 2016-17-ўқув йилида 3 ой (май, июнь, июль) мобайнида тингловчиларга биология, кимё хамда она тили ва адабиёти фанларидан 144 соатдан умуман 432 соат дарс ўтилди. 2017-18 ўқув йилидан бошлаб  ҳар бир фандан 252 соатдан умуман 756 соатлик 10 ойлик курслар ташкил қилинган.

“Абитуриент”  газетаси билан ҳамкорликда бир неча ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўқув курси ташкил этилганлиги бўйича эълон ва реклама газетанинг иккита сонида минглаб нусхада чоп этилди. Кимё ўқитувчиси Мўйдинов О.Х. ва биология ўқитувчиси Ҳайитов М.С. томонидан тайёрланган тест материаллари бир неча бор газетада чоп этилди. Газета томонидан ташкил этилган турли анжуман ва тадбирларда фаол иштирок этилди.

Ўтган ўқув йилдаги натижаларимизга назар ташласак, тингловчиларимиздан Нортожиев Дилшод кириш имтихонларидан 235,2 балл тўплаб  Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-педагогика факультетига 1-ўринда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Бундан ташқари тингловчиларимиздан Ахмадхужаева Диёра Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетига давлат гранти асосида, Мадримов Мадрахим эса Самарқанд давлат тиббиёт институтига ўқишга қабул қилинди.

Translate: Russian