«Информатика ва коммуникацион технологиялар ICISCT 2017»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда халқаро ва Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режасига асосан, Тошкент ахборот технологиялари университетида 2017 йилнинг 2-4 ноябрь кунлари «Информатика ва коммуникацион технологиялар ICISCT 2017» мавзусида халқаро илмии-амалий анжумани ўтказилишини маълум қиламиз.

Анжуманга мақола ва тезислар 2017 йилнинг 5 сентябрь кунига қадар қабул қилинади.

Мазкур анжуманга профессор-ўқитувчи ва мутахассислар, ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.

Маълумот учун:
235-09-00, 238-б5-12, 238-64-43
Тошкент ахборот технологиялари университети.
Иловада: Анжуманнинг ахборот хати -4 бетда.

Илова >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan