“Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари” номли анжуман

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ

Ахборот хати

Хурматли олим ва тадқиқотчилар!

    Сизни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика маънавият тарғибот маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги “Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 211-сон қарори 12-бандига мувофиқ 2017 йилнинг 11 ноябрь куни Хива шаҳрида ўтказиладиган “Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги республика илмий анжуманида иштирок этишга таклиф этамиз.

Анжуман мақсади Хоразм Маъмун академиясининг илмий ва илмий -ташкилий фаолиятини кенг тарғиб қилиш, Академияда устувор йўналишлар бўйича амалга оширилиб келинаётган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилиш, ривожланиш истиқболларини белгилашдан иборат.

Илмий конференцияда қуйидаги йўналишлар (шўъбалар) иш кўради.

  1. Ижтимоий –гуманитар фанлар
  2. Аниқ ва техник фанлар
  3. Тиббий фанлар

Конференцияга тақдим этилган мақолалар илмий тўплам сифатида нашр қилинади.

Конференцияда иштирок этиш учун муаллифлар қуйидаги келтирилган талабалар бўйича мақолалар юборишлари мумкин:

  • Мақолалар 2017 йилнинг 1 октябрига қадар қилинади. Мақола матни 4-6 бет, А4 форматда, Times New Roman 14 шрифт, 1.5 интервалда, чегаралари: юқори, паст 2мм, чап 3мм ва ўнг томонидан 1.5 мм бўлиши лозим.
  • Мақола номи катта, қорайтирилган ҳарфлар билан ўртада ёзилиб, кейинги қаторда муаллифнинг исм-шарифи ва фамилияси ёзилади. Навбатдаги қаторда ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон почтаси кўрсатилади.

Талаблар асосида расмийлаштирилмаган ва кечиктириб топширилган мақолалар қабул қилинмайди. Қабул қилинган мақолалар анжуман ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, нашрга тавсия этилади.

Бадал пули мақолани ҳар бир саҳифаси учун 10.000 (ўнг минг) сўм.

Маълумот учун манзил:

ЎзР ФА Хоразм Маъмун академияси, Хива шаҳри, Марказ-1.
Тел: +99862 375-41-53
+99893 755-79-17

E-mail: infomamun@academy.uz

ҳ/р 23402000300100001010

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan