Илмий-техник лойиҳалар танлови эълон қилинди

2018-2020 йилларга мўлжалланган мақсадли амалий тадқиқотлар ва 2018-2019 йилларга мўлжалланган инновация илмий-техникавий лойиҳалар қабули эълон қилинди.

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 31 июлдаги 1-сон мажлиси баёнида келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг талаб–эҳтиёжлари асосида шакллантирилган долзарб муаммоларни ечишга қаратилган бажарилиши 2018-2020 йилларга мўлжалланган мақсадли амалий тадқиқотлар ва 2018-2019 йилларга мўлжалланган инновация илмий-техникавий лойиҳалар қабули эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, ҳудудларга амалга оширилган ташрифлари чоғида билдирган фикр-мулоҳазалари, кўрсатма ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари, мажлислари баёнлари топшириқларидан келиб чиқадиган, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича қўшимча муаммоларни шакллантириш ва қабул қилиш амалга оширилади.

Лойиҳаларнинг илмий раҳбарлари илмий даражага эга бўлган олимлар, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислардан иборат бўлиши шарт.

Лойиҳалар fan-portal.uz веб-сайти орқали электрон рўйхатдан ўтказилиши шарт. Электрон рўйхатдан ўтмаган лойиҳалар қабул қилинмайди.

Электрон рўйхатдан ўтган лойиҳалар 2017 йил 15 августидан 1 октябрига қадар якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 14:00 дан 18:00 гача Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигида қабул қилинади.

Маълумот учун телефонлар:

  • Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Давлат илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бошқармаси: 232-05-33;
  • Техника фанлари бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими: 233-69-61;
  • Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими: 236-73-75;
  • Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими: 233-69-23;
  • Табиий фанлар бўйича дастурлар ва лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими: 233-24-53;
  • Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими (Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича): 236-73-29.

Приоритетные направления развития  науки и техники на 2012-2020 годы (приложение 1).

Механизм формирования Государственных научно-технических программ фундаментальных, прикладных исследований и инновационных проектов (приложение 2).

Требования к инновационным проектам (приложение 3).

Требования к прикладным и молодежным проектам (приложение 4).


Батафсил маълумот ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР АГЕНТЛИГИ сайтида >>> 


Қўшимча маълумот учун:
ТТА МИТЛ

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan