“Ёшлар овози” номли таҳлилий ва илмий-амалий конференциясида иштирок этинг

А Х Б О Р О Т   Х А Т И

2017 йил 14-15 октябрь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёшлар овози” номли таҳлилий ва илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Конференцияда 16-35 ёшдаги ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий талим муассасалари ўқувчи-ёшлари ҳамда ёшлар муаммолари билан мустақил изланувчи ёшлар иштирок этиш учун таклиф этилади.

Конференция қуйидаги йўналишларда бўйича ўтказилади:

  1. Ёшлар орасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш;
  2. Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
  3. Ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш;
  4. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш;
  5. Инновацион технологияларни ривожлантириш;
  6. Жаҳон иқтисодиётида Ўзбекистон имиджини ошириш.

Конференцияда иштирок этиш учун мақолалар секция йўналишларида кўрсатилган муаммолар доирасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида
2017 йилнинг 8 октябрига қадар қабул қилинади

Мақолаларга қўйиладиган талаблар: мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 формат катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан
2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиб расмийлаштирилиши; мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ҳамда 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси ёзилиши,
1 интервалдан сўнг ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилиши лозим. Сўнгра
1,5 интервал қолдирилиб матннинг мазмуни 1,5 интервалли сатрларда ёзилади. Мақола матнидаги манбаларга ҳавола (сноска) кўрсатилиши керак. Мақолалар таҳлилий ва аниқ маълумотларга асосланганлиги алоҳида аҳамиятга эга.

Илмий мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусҳаси Word дастурида, Times New Roman, шрифтининг 14 кегел катталигида
3-5 бет оралиғида бўлиши лозим. Илмий мақоланинг электрон нусҳаси диск (ёки флешка)га ёзган ҳолда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳга тақдим этилиши лозим. Илмий мақолалар онлайн тарзда www.creativeu.uz сайти орқали ҳам топширилиши мумкин.

Конференция мақолалари алоҳида китоб шаклида нашр қилиниши режалаштирилган. Конференция талабига жавоб бермаган ва кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган мақолалар тўпламга киритилмайди.

Конференция бўйича масъул ташкилий қўмита аъзоси:
Ғаниев Дилёржон Холмирзаевич.

Манзил: Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 1-уй.

Мурожаат учун тел: +99897 718-99-51
+99899 877-53-63

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan