Малака ошириш тармоқ маркази тингловчиларининг ТТА ректори билан учрашуви

2017 йил 28 сентябр куни Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш Тармоқ маркази тингловчиларининг Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Надирович Туйчиев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Маърузада профессор Л.Н.Туйчиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим ва тиббиёт соҳасида чиқарган қарор ва фармонлари ижроси бажарилиши ва ҳозирги кунда ҳам бажариб келинаётганлигини айтиб ўтдилар.

Профессор Л.Н.Туйчиев тиббиёт соҳасида долзарб муаммолар мавжудлиги ва уни эчимини топиш ҳақида таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнгида тармоқ маркази тингловчилари ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари билан мурожаат қилишди ва профессор Л.Н.Туйчиевга ўз миннатдорчиликларни билдирдилар.


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan