Ислом Каримов-ҳалоллик, поклик ва адолат тимсоли

“ИСЛОМ КАРИМОВҲАЛОЛЛИК, ПОКЛИК ВА АДОЛАТ ТИМСОЛИ”

МАВЗУСИДАГИ ТАЛАБАЛАР АНЖУМАНИ

Мамлакатимизда илмий салоҳияти юқори, маънан-ахлоқан етук, жисмонан баркамол авлодни тарбиялаш борасида ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб, ёшлар сиёсати мамлакатнинг бош сиёсати даражасига кўтарилди. Бунинг натижасида мамлакатимиз ёшлари илм-фан, маданият, спорт соҳаларида юрт шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўзларининг барча чиқишларида ёшлар масалалари, уларни ҳар томонлама камол топиши учун маънавият, қадриятлар, аждодларимизга муносиб ворис қилиб тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида гапирмоқдалар.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 30 январ куни  Тошкент тиббиёт академияси Олий маълумотли ҳамшира факультети ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби  Ислом  Абдуганиевич  Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олиб, ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ИСЛОМ КАРИМОВХАЛОЛЛИК, ПОКЛИК ВА АДОЛАТ ТИМСОЛИмавзусида  талабалар  анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир И.Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеофильм намойиши билан бошланди. Ундан сўнг анжуманнинг кун тартибига кўра тадбирни Тошкент тиббиёт академияси Олий маълумотли ҳамшира факультети декани, профессор Бакиева Шахло Хамидуллаевна очиб бердилар.  Дастурга асосан даволаш ҳамда  ОМХ  факультетининг иқтидорли талабалари ўзларининг маърузалари билан қатнашишди. Жумладан: Онгарбаева Гуласал, Мухитдинова Наргиза, Ғуломов Шохрух, Ашуралиева Ирода ҳамда Истамқулова Махлиёлар қатор мавзуларда маъруза қилдилар. Анжуман сўнгида барча маърузачиларга Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети декани Ҳамраев Аброр Асрорович томонидан ўз маърузалари билан иштирок этган талабалар Тошкент тиббиёт академияси ректорининг сертификати тақдим этилди.

Анжуман давомида академиянинг Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси доценти Бекназаров Шокир Йўлдошевич ҳам Ислом  Каримовнинг босиб ўтган машаққатли ҳаёт йўллари ҳақида талабаларга мазмунли фикрларни билдириб ўтдилар. Ушбу анжуман Биринчи Президентимизнинг номларини абадийлаштириш, ёшларнинг келгусида ўзларига бўлган  ишончини мустаҳкамлаш, қолаверса давлатимизнинг мустақиллигини асраб авайлаш ва унинг қадрига етиш бўйича катта  аҳамият касб этади.

Ушбу тадбирни ташкил этишда фаоллик кўрсатган Олий маълумотли ҳамшира факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Н.Х.Абдурахмоновага ТТА Маънавият ва маърифат бўлими номидан миннатдорчилик билдирамиз.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими


Тадбир жараёнидан фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan