Мустақиллигимиз буюк неъмат

2018 йил 28 январ куни ТТА ХҚҚ, Даволаш факультети ХҚҚ иштироки ва 2-сон болалар касалликлари кафедраси ҳамкорликда 6-курс талабалари билан биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Мустақиллигимиз буюк неъмат» мавзусуда давра суҳбати ташкил қилинди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги нишонланаётган шу кунларда юксак эҳтиромга сазовор бу тарихий шахс амалга оширган ишлар кўламини идрок этмоқ учун яқин ўтмишга назар ташланди. Ислом Каримов, шубҳасиз, янги мустақил Ўзбекистон давлатини бунёд эта олган етакчи мемори сифатида мамлакат тарихига кирди. Давра суҳбати қизғин, кўтаринки руҳда ўтди, талабалар И.А.Каримовнинг мустақиллигимиз йўлидаги жасоратларини эътироф этиб, ўзлари ҳам мустақиллигимизга бағишланган ижод наъмуналаридан ўқиб беришди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan