Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Тошкент Тиббиёт Академияси 2018  йил  «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» га бағишлаб, ТТА тиббий-педагогика факультети «Ёшлар иттифоқи» етакчилари ва тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедраси томонидан ўтказилган маънавият тадбир

 26.01.2018 йил

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти конференц залида 2 – болалар бўлимида даволанаётган бемор болалар учун маънавият тадбири уюштирилди. Уни ташкиллаштиришда тиббий-профилактика факультети «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедраси ассистентлари Шокирова Ф.Ж. ва Раимова Д.А. лар хам қатнашишди. Бемор  болаларни  кайфиятини кўтариш, рухан мадад бериш, бир оз муддатга қувонч улашиш, касаллигини унуттириш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирга цирк артистлари ташриф буюришди. Улар томонидан турли  фокуслар кӯрсатилди. Жумладан бу фокусларни кўрсатишда бемор болалар хам бевосита иштирок этишди.

Иллюзионист Лариса томонидан кўрсатилган томошалар болалар ва уларнинг оналарида катта қизикиш уйғотди. Бунда қора қути ёрдамида турли ўйинчоқларлар, жониворларни–денгиз чўчқачаси, илончани пайдо қилди. Сехрли халтача ёрдамида рангли таёқчалар ранги ўзгартирилди. Тадбир якунида бемор қиз ва ўғил болалар иштирокида арқонни тез ўраш бўйича чаққонлик беллашуви ўтказилди. Унда энг чаққон бола Диёрбек махсус совға билан такдирланди. Унинг якунида хамма катнашчилар расмга тушишди.

Бемор болалар ва уларнинг оналари тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Бўлимда ётган болаларга совғалар «Ёшлар иттифоки» етакчилари томонидан тақдим этилди. Болалар ва талабалар тадбирдан катта завқ олишди.

«Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедраси

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan