Тиббиёт таълими сифатига бағишланган Умумроссия форуми

Тиббиёт таълими сифатига бағишланган Умумроссия форуми

(21-22 февраль 2018 йил Казань шаҳри, Россия)

          Тошкент тиббиёт академиясининг Халқаро бўлими шуни маълум қиладики, 2018 йил 21-22 февраль Казан шаҳрида Тиббиёт таълими сифатига бағишланган Умумроссия форуми бўлиб ўтади.

         Ушбу тадбир Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Казан давлат тиббиёт университетининг ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика олийгоҳлари талабалари кенгаши ҳамкорлигида ўтқазилмоқда.

Форумнинг мақсади сифатида, тиббиёт ва фармацевтика олийгоҳларида таълим маъданияти сифатини ошириш кўзланган.

Тадбирнинг вазифаларига ҳамкорликни ривожлантириш ва таълим сифати борасида малака алмашинув, эксперт талабаларни даражасини ошириш, таълим сифатини бошқарув тизимида янги анжомларни қўллаш.

Тошкент тиббиёт академияси ва Казан давлат тиббиёт университетини ҳамкорлиги доирасида, форум ишида иштирок этиш учун академиямиз вакилларини таклиф этамиз.

Қизиқувчиларни 2018 йил 8 февральгача  ТТА Халқаро бўлимига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишингизни сўраймиз:

  1. Форумда қатнашиш учун Ариза
  2. Тезис ва/ёки доклад.

Қўшимча маълумот учун, қўйидаги телефонга мурожат қилинг:

+998 71 214 82 91

ТТА Ҳалқаро бўлими

Translate: English, Russian

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.