«Буюк боболаримизни ёд этиб» мавзусида тадбир ташкил қилинди

2018 йил 8 февралда Тошкент тиббиёт академиясида Маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан шеърият ва ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги  ва Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги  муносабати билан  “Буюк боболаримизни ёд этиб” мавзусида  маънавий–маърифий тадбир ташкил қилинди.

Унда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда  Республика маънавият ва маърифат маркази ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академиясининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Бобомуратов Т.А. очиб берди. Бунда,  буюк боболаримиз сўз мулкининг султони Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур ижоди  ва уларнинг бизга қолдирган буюк меъросининг инсоният тарихида ва келажак авлодлар ҳаётидага аҳамияти ҳақида гапириб ўтилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида тадбирга йиғилганлар Республика Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Шахноза Тожиддинованинг боболаримизнинг таваллуд айёмларига бағишланган “Буюк аждодларимиз мероси-бутун инсониятнинг маънавий бойлиги” мавзусидаги маърузасини тинглашди.

Шунингдек, тиббиёт академиясининг тиббий педагогика факультети талабаси Файзиева Феруза ҳамда Олий маълумотли хамширалик факультети талабаси Истамқулова Мағлиё томонидан Ҳазрат Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ижодидан ғазал ва шеърлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.

Тиббий педагогика факультетининг ҳаваскор табалари иштирокидаги “Лайли ва Мажнун”, “Алишер ва Гули” каби ажойиб саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар номойиш этилди.

Тадбир сўнгида сўзга чиққан профессор-ўқитувчилар Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобурларнинг адабиётимизда, қолаверса миллий маънавиятимизга қолдириб кетган олтин мероси ҳақида гапирар экан, биз зиёли кишилар олдида турган асосий вазифа келажак авлодга ушбу меросни авайлаб етказишдан иборатлиги ҳақида яна бир бор такрорлаб ўтдилар.

Маънавият ва маърифат бўлими


Тадбир жараёнидан фотолавҳалар:

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.