Фан ва таълимни глобаллашув шароитда ривожлантиришнинг истиқболли тамойиллари

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими маълум қилади:

2018 йил 30 март куни Украинанинг “Григорий Сковород” номли давлат педагогика университетида «Глобаллашув шароитида Фан ва таълимни ривожлантиришнинг истиқболли тамойиллари» номли 34 – Халқаро илмий-амалий интернет конференцияси бўлиб ўтади, конференция ёш олимлар кенгаши ҳамкорлигида ўтқазилади.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад турли давлатлар олимларининг фаолиятини интеграллаш ва долзарб масалаларни ечими йўлида бирлаштириш ҳамда уларнинг истиқболли ривожлантириш йўналишларини белгилаб олиш.

Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганларни 2018 йил 30 мартга қадар  ТТА Халқаро алоқалар бўлимига  қатнашиш учун ариза билан мурожаат этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этишингиз мумкин.+998 71 214-82-91

ТТА Халқаро алоқалар бўлими.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan