Юқори технологик усулларни қон тизими касалликларида диагностика ва даволаш учун ишлатиш

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими ҳабар беради: 2018 йил 20-21 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро миқиёсдаги «Юқори технологик усулларни қон тизими касалликларида диагностика ва даволаш учун ишлатиш» номли илмий амалий анжуман бўлиб ўтади.

Анжуманнинг асасий йўналишлари Ўткир лейкозларни диагностикаси, Гематологияда тиббиёт генетикаси, ҳамда Гематологияга доир бир қатор долзарб мавзулар кўриб чиқилади.

Иштирок этиш ниятида бўлган ТТА вакилларини Халқаро алоқалар бўлимга 16 мартга қадар тезис ва ариза билан мурожаат этишларини сўраймиз.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998 71 214-82-91.

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan