“Вақтинча ишга яроқсизликни экспертиза қилиш” мавзусида қизиқарли очиқ дарс бўлиб ўтди

2018 йил 15 Очиқ дарсимиз  302 гуруҳ тиббий педогогика факультети  талабаларига ўтказилди. Очиқ дарс мавзуси  “Вактинча ишга яроксизликни экспертиза килиш.”. Дарс бошланишидан олдин кафедра мудири проф. Рустамова Х.Е., бу мавзу тиббиёт соҳасида аҳолининг жисмоний ривожланишига баҳо беришда катта аҳамиятга эга эканлиги , мавзу мазмуни ҳозирги вақтда ўзига хослиги ҳақида гапириб ўтдилар.

Очиқ дарсимиз ўзбек ва инглиз тилларида бўлиб ўтди. Дастлаб ўқитувчи бугунги мавзуни ва унинг режаси билан таништириб ўтди. Дарснинг асосий мақсади нимага қаратилгани ва уни фаолиятда қандай қўлланилиши, қандай вазиятли масалалар асосида ёритиб берилиши ҳақида  қатнашчиларга маълумот бериб ўтдилар. Мавзу тўғрисида тайёрлаб келинган презентация 302 гуруҳ талабаси Тоиров Н  ва Нуралиева М ва Каримов М томонидан инглиз тилида намойиш этилди. Презентацияга қўшимча сифатида бошқа талабалар ҳам ўз фикрларини билдириб, фаол қатнашдилар. Амалий дарс давомида  талабалар мавзуга мос равишда вазиятли масалалар тузиб, ушбу масалани  очиқ дарс мобайнида ўзбек ва инглиз тилларида таҳлил қилиб мавзуни ёритиб бердилар. Мавзуни кургазмали ёритиш максадида “ Асалари уяси”  педагогик технологиясидан фойдаланилди.

Вазиятли масала таҳлил қилингандан сўнг қўшимча сифатида мавзунинг қолган режалари асосида савол-жавоб ташкил этилди. Савол-жавоб тарзиида гуруҳ фаол қатнашдилар.

Гуруҳ ўқитувчиси: кат.ўқ.  Муяссарова М

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan