Талабалар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга бағишланган тадбил бўлиб ўтди

2018 йил 18 май куни ТТА маънавият ва маърифат ишлари проректори, проф.Т.А.Бобомуродовнинг  даволаш факультети 1 курс талабалари билан “Талабалар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш” мавзусида тадбири ва учрашуви ўтказилди.

Тадбирда ва учрашувда даволаш факультети декан ўринбосарлари Ж.Ш.Хайтимбетов, Ш.Ш.Массавиров, Ж.М.Ахмедов,  1 курс катта мураббийи ва гуруҳ мураббийлари,  325 нафар 1 курс талабалари қатнашди.

Тадбирда Т.А.Бобомуродов сўзга чиқиб қуйидагилар тўғрисида талабаларга гапириб бердилар. Жумладан: Талаба ёшларимизнинг маънавий тарбиясида бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзи бўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади.  Қаерда  хушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади – деб айтдилар.

Кейин ТТА талабалари томонидан содир этилаётган жиноят ва хуқуқбузарлик нималардан иборат эканликларни бирма – бир санаб, ҳар бирига мисоллар келтириб талабаларга гапириб бердилар ва бу хуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликларга аралашиб қолмасликлари учун талабаларни огоҳлантирдилар.

Сўнгра талабаларнинг қизиқтирган саволларига батафсил  жавоб бердилар.

Даволаш факультети маънавият ва маърифат

 ишлари декан ўринбосари Ж.Ш.Хайтимбетов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan