ҚУТЛАЙМИЗ!!!

Қадрли профессор-ўқитувчилар, ҳурматли устозлар!

Сиз азизларни яқинлашиб келаётган Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент тиббиёт академияси илмий, ташкилий ва бошқа жараёнларда қўлга киритилаётган ютуқларни устозлар иштирокисиз тасаввур қилиш қийин.

Уларнинг шарафли аммо заҳматли меҳнатдаги, илмий-ижодий изланишдаги ҳамда ўқув жараёнидаги жон фидолигини юксак қадрлаймиз.

Изланувчан, иқтидорли, ҳар томонлама етук, фаҳрланишга арзийдиган талабларимиз сафи йил сайин ортиб бораётганлиги бизни беҳад шод этади.

Қадри баланд муҳтарам устоз-мураббийлар! Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этаман.

Сизларга тани-сиҳатлик, узоқ умр, оилавий бахт, хонадонингизга тинчлик-омонлик, дастурхонингизга файзу-барака тилайман. Илмий ва ижодий фаолиятингизда улкан ютуқлар ва омад ёр бўлсин.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan