«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб -қувватлаш йилида биз талаба ёшлар нимага эришдик!» мавзусида маърифий тадбир ташкил қилинди.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб -қувватлаш йилида биз талаба ёшлар нимага эришдик!» мавзусида маърифий тадбир ташкил қилинди

2018 йил 13 октябр куни Тошкент тиббиёт академиясида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325 сонли Фармони ижроси доирасида ТТА Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий маълумотли ҳамшира факультети Хотин – қизлар кенгаши томонидан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб -қувватлаш йилида биз талаба ёшлар нимага эришдик!» мавзусида маърифий тадбир ташкил қилинди. Қатнашувчилар – жами 160 нафар. Тадбир жараёнида Республика маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси, Хотин-қизлар қўмитаси маслахҳатчи-эксперти, профессор Жамила Тошпўлатовна Шермухамедова талабалар билан жонли мулоқот асосида маъруза қилдилар. Сўнг ТТА Ёшлар билан ишлаш проректори БобомуратовТ.А., доцент Абдукадирова Л.К. сўзга чиқдилар. Тадбир сўнггида маъруза бўйича талаба қизлар билан қизиқарли мунозаралар бўлди. Тадбир жонли мулоқот асосида таассуротларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan