ЎЗБЕКИСТОНДА 2018 ЙИЛДА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРДАН КЎПРОҚ ОДАМ ВАФОТ ЭТГАН?

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган.

Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган:
60,7%и – қон айланиш тизими касалликларидан,
9,5%и – ўсимталардан,
6,3%и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,
5,5%и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан,
4,1%и – нафас олиш аъзолари касалликларидан,
1,5%и – юқумли ва паразитар касалликлардан,
12,4%и – бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этади. Улар:
60,8%и – перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан,
16,6%и – нафас олиш аъзолари касалликларидан,
11,7%и – туғма аномалиялардан,
2,2%и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,
2,2%и – юқумли ва паразитар касалликлардан,
0,8%и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан,
5,7%и – бошқа касалликлардан вафот этган.

Манба: ЎзА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan