1-сон Ички Касалликлар кафедраси ходимлари 18-20 октябрда Қирғизистоннинг Бишкек шахрида ўтказилган конференцияда иштирок этишди.

2018 йил 18-20 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шахрида “Респиратор гурухнинг бирламчи тиббий ёрдами I- халқаро Евроосиё конгресси” бўлиб ўтди. Ушбу конгрессда 1-сон Ички Касалликлар кафедраси  мудири Нуриллаева Н.М. Fresh Air дастури бўйича “Тамакига қамалликни даволаш” секциясида мавзу тахлилида эксперт сифатида, бундан ташқари “Уй шароитида беморларни олиб бориш” секциясида раис сифатида қатнашди.

Кафедра PhD докторанти Абдумаликова Ф.Б ўз илмий иш мавзуси бўйича ёш олимлар танловида қатнашиб  “The best Presentatiоn” дипломи билан тақдирланди.

Кафедра ассистенти Хасанова Н.А  ушбу коференцияда  «1-тип Плазминоген активатор ингибитор гени полиморфизмининг Стабил зўриқиш стенокардияси мавжуд беморлар орасида тарқалганлиги» мавзусида постер-маьруза билан иштирок этиб, “The best Abstract” дипломи билан тақдирланди.

Конференция сўнгида  мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг 25 йил давомида тиббиёт сохасидаги амалга оширилган ислохотларни ўз ичига олган “Ўзбекистонда оилавий тиббиёт асослари” қўлланмасини хаммуаллиф Н.М.Нуриллаева томонидан конгресс ташкилотчиси профессор Т.М. Сооронбаевга тақдим этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan