БУГУНГИ КУНДА ТТА КАФЕДРАЛАРИНИНГ ВЕБ-САЙТИ ҲОЛАТИ

2018 йил 22 октябр куни бўлиб ўтган ТТА Ректорат кенгашида М.Базарбаев “ТТА кафедраларини веб-сайти ҳолати, уларни такомиллаштириш чоралари, мавжуд муаммолар” мавзусида маъруза қилди. Ўз маърузасида:
ТТА расмий веб-сайти август ойидаги ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруқларига мувофиқ тузилмаси, дизайни ва техник имкониятлари янгиланганлиги;
ТТАнинг ижтимоий тармоқлар, яъни Facebook, Youtube, Twitter, Telegram ларда саҳифалари яратилиб, янгиланиб борилаётганлиги;
Сайтда имкониятлари чекланганлар учун ва давлат рамзларига ҳаволалар яратилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, 52,8 млн сўмга лицензияга эга дастурий таъминотлар: антивирус дастури, интернет трафик назорати дастурий таъминоти харид қилинганлиги;
Академия ўқув жараёнини мунтазам назорат қилиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида 63 та видеокамера ўрнатилганлиги;
58,2 млн сўмга Интернет фойдаланувчиларни тармоқдан фойдаланишини назорат қилиш сиёсатини яратиш дастурий таъминоти – Kerio Control харид қилинганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, ТТА кафедраларининг бугунги кундаги веб-сайти баллари эълон қилинди:

Маъруза сўнгида ТТА ва кафедралар веб-сайитини янада яхшилашга қаратилган бир қанча таклифларни берди, хусусан, ТТА локал тармоғини янги объектларга (2 ва 3 клиникалар, филиаллар ва Тошкент шаҳридаги базалар) оптик толали ва VPN тизимида уланишни таъминлаш;
Лицензияга эга дастурий таъминотларни харид қилиш (электрон каталог яратувчи дастурлар, операцион тизим);
Ахборот ресурслар базасини янада бойитиш;
Яратилган ахборот ресурсларини ТТАнинг интранет тармоғида авторизиция тизимидан фойдаланган ҳолдаги иш фаолиятини таъминлаш;
ТТАнинг интранет тармоғида электрон ҳужжат айланиш тизимини кенгайтириш;
Бугунги кун талабига жавоб бермайдиган маънавий эскирган компьютер ва оргтехника жиҳозларини қадамма-қадам янги авлод қурилмалар билан алматириш ва модернизация қилиш;
Расмий веб-сайтни такомиллаштириб бориш;
ТТА барча услубий ва илмий ишлари репозиторийсини яратиш.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan