ТТА РЕКТОРАТ КЕНГАШИДА ТТАДА ИНТЕГРАЛ ВА ОЧИҚ МАЪРУЗАЛАР, ОЧИҚ ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲОЛАТИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Жорий йилнинг 22 октябр куни ТТА ўқув ишлари проректори Ш.А.Боймурадов ТТА Ректорат кенгашида ТТА кафедралари томонидан интеграл ва очиқ маърузалар, очиқ ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳолати бўйича хисобот берди.
Ш.А.Боймурадов ўз маърузасида очиқ маъруза ва дарслар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2004 йил 26 мартда чиқарилган 79-сонли буйруғидаги “Олий таълим муассасаларида очиқ маъруза ва дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” асосида ўтказилиши, очиқ маъруза ким томонидан ўқилиши, очиқ маърузаларни ташкил этиш тартиби, очиқ маърузаларни эълон қилиш тартиби, очиқ дарсларни қандай тартибда ташкил қилиш, интеграл маъруза горизонтал ва вертикал йўналишдаги фанларни муаммоларини ечимига бағишланган мавзуга бағишланиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, 2017-2018 ўқув йили баҳорги семестр ва 2018-2019 ўқув йили кузи семестр натижаларининг солиштирма тахлили билан бирга ташкил этилиши режалаштирилаётган интеграл ва очиқ маърузалар, очиқ ва маҳорат дарсларини назорати ТТА хузуридаги “Жамоатчилик кенгаши” томонидан ҳам амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan