ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ФАКУЛТЕТИ ВА ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ҲАМШИРА ФАКУЛТЕТИ ТАЛАБА-ЁШЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎКАЗИЛДИ.

13 феврал куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи мажлислар залида “Ректор ва проректорларнинг талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш ҳафталиги” доирасида тиббий профилактика факултети  ҳамда  Олий малълумотли ҳамшира факултети талаба-ёшлари билан   очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда ТТА психологлари, декан ўринбосарлари, мураббийлар иштирок этдилар. Мулоқот давомида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, тиббий пролфилактика факултети декани  Ф.И.Саломовалар сўзга чиқдилар. Тадбир давомида ТТАда психологлар фаолияти ҳамда  Жамоатчилик кенгаши ҳақида маълумот берилиб, психологлар билан очиқ мулоқот давомида  профессор-ўқитувчилар ва талабаларга психологик муаммоларни бартараф қилиш бўйича  амалий маслаҳатлар берилди.Очиқ мулоқот давомида талабалар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Шунингдек, дарс жадваллари, АРМ, АТМ лардан фойдаланиш, жараёнлари  тўғрисида, талабалар турар жойлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan