КИТОБ АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни, хусусан, “Ёшларни китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида мактабларга китоб совға қилиш акцияси” бўйича Тошкент тиббиёт академияси раҳбарлари ва профессор ўқитувчилари томонидан ўзларининг шахсий кутубхонасидан мактабларга китоблар совға қилинмоқда.

ТТА Ўқув ишлари бўйича проректори Ш.А.Боймурадов Бухоро шаҳрида жойлашган 2-сонли мактабга;
ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов Бухоро шаҳрида жойлашган 5-сонли мактабга;
ТТА Илмий ишлар ва инноватциялар бўйича проректори Ф.А.Азизова Тошкент шаҳридаги 10-сонли мактабга;
ТТА Тиббий профилактика факультет декани Ф.И Саламова Тошкент шаҳридаги 249-сонли мактабга;
ТТА Магистратура факультет декани А.А.Имомов Тошкент шаҳридаги 234-сонли мактабга ва бошқа ТТАнинг кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари томонидан мактабларга китоблар совға қилинмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan