«ОИЛА БАХТИНИ ТАЪМИНЛАШДА АЁЛНИНГ ЎРНИ» МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йил 24 апрел куни соат 17.00 да ТТА ректорат залида ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси ва «Оила» илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ОМҲ факультети талабалари учун «Оила бахтини таъминлашда аёлнинг ўрни» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, ф.ф.д., доцент Норқулов С.Д. кириш сўзи билан очиб берди. Сўнг ТМИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Султанова А.Р. (“Мустаҳкам оила – юрт таянчи”), ф.ф.н, ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Атамуратова Ф.С. (“Ҳозирги кунда ёшларнинг оилага бўлган муносабати”) ўз маърузаларини ўқиб эшиттирдилар.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий маркази етакчи мутахассис психолог Дилбар Ходжимухамедова ОМҲ факультети қизлари учун семинар-тренинг ўтиб берди. Тадбирда барча қизлар фаол қатнашилар, ўз қизиқтирган масалалари бўйича етакчи психолог маслаҳатларини олдилар.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan