ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА “ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ОНА ТИЛИМ!” ҒОЯСИ ОСТИДА «ТИЛ БАЙРАМИ» ЎТКАЗИЛДИ

Тил – миллатнинг фахри, ғурури, қиёфасининг бир бўлагидир. Шунинг учун ҳам мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Мамлакатимизнинг барча жойларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонланмоқда.
Тошкент тиббиёт академиясида ҳам жорий йилнинг 16 октябрида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!” деган эзгу ғоя остида «Тил байрами» ўтказилди.

Тил-миллатнинг борлигини, унинг тарихи ҳақида маълумот берувчи восита ҳамдир. Айни дамда орзу умидларимиз, истиқлолимиз, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шунинг учун, она тилимизга доимо хурмат ва эътиборда бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Зеро, тил бор экан миллат давомий, унинг истиқболи буюк, нурли ва чароғондир.
Дунёдаги барча халқлар ўзининг миллий расмий тилига эга деб айтолмаймиз. Чунки бу халқнинг миллий мустақиллиги билан боғлиқ. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда ҳар икки хафтада битта тил йўқолиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўша тилда сўзлашувчи халқларнинг йўқолишини англатади. ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига қараганда, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 мингдан 8 мингтагача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди. Бу асосан цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган кам сонли миллатларнинг тилларидир. Бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари ёзувга эга бўлса, айримлари бундан бебаҳрадир.
Мавжуд тилларининг 90%нинг ҳар биридан 100.000 аҳоли фойдаланади. Мана шунинг ўзиёқ бу тилларнинг келажаги қоронғулигидан далолат беради. Олимларнинг фикрича, тил яшаб қолиши учун ундан камида бир миллон киши сўзлашиши керак экан. Бироқ бундай тиллар дунёда атиги 250 тадир. Ўзбек тили ҳам мана шу 250танинг ичида экани қувонарли, албатта.
Академияда “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!” ғояси остида ташкил этилган «Тил байрами» энг асосий бойлигимиз бўлган она тилимизни барҳаёт бўлишига ўз хиссасини қўшади.
Тадбирда мамлакатимизда машҳур бўлган олимлар, шоиру-ёзувчи, театр актёрлари, шунингдек, талаба-ёшлар ва педагоглар иштирок этишди.
Тадбирнинг асосий қисмида филология фанлари номзоди, доцент Лафасов Ўроқбой ўзбек тилининг келиб чиқиши ҳақида маълумотларни маъруза қилди. Тадбирнинг бадиий қисмида эса Яхё Тоға ва Шукур Қурбон каби шоирлар тил, ўзбек тили ҳақида ёзган ўз шерлари, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Хайрулла Иноғомов Алишер Навоийнинг “Гули ва Навоий” саҳна кўриниши, академиянинг иқтидорли талабалари ўзларининг шер, қўшиқ ва рақс кўринишлари билан чиқишлар қилишди.
Тилимизни ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш, келажак авлодга соф ва янада бой ҳолда етказиш давр тақозосидир. Бундай хайрли ишга ҳисса қўшиш ўзбек тилида сўзлашувчи ҳар бир инсоннинг ватанпарварлик бурчидир.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan