Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббиётда инновацияларни қўллаб қувватлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 июлдаги 14/1-1922-сонли “Олий таълим муассасалари талабалари орасида бўлажак илм-фан вакиллари селекциясини кучайтиришга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей залида 2019 йил 16 октябрь куни “Тиббиётда инновацияларни қўллаб қувватлаш” мавзусида амалий семинар ташкил килинди. Семинарда Тошкент тиббиёт академияси кафедралардаги илмий ишлар ва иқтидорли талабалар бўйича масъул ходимлар, тиббиёт келажаги йўналишида таҳсил олаётган талабалар, иқтидорли талабалар, докторантлар ва магистр талабалари иштирок этишди.
Семинар давомида қуйидаги мавзуларда тақдимотлар ташкил қилинди:
1. Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги инновациялар ва амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имкониятлар.
Марузачи – Худанов Бахтинур – Инновацион ривожланиш вазирлиги Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий этиш ва тадқиқ қилиш бошқармаси бошлиғи, т.ф.д, доцент
2. AskDoctor.uz платформаси яратилиш тарихи. Имкониятлари.
Марузачи – Асамутдинов Жалолиддин. Тадбиркор
3 Симуляцион фантом асосида студентларни ва шифокорларни хирургияга ўргатиш боскичи.
Марузачи – Садыков Расул Рустамович. т.ф,д профессор
Шунингдек, симуляцион таълим аҳамияти ва шу мавзудаги грант лойихасининг имкониятлари ҳақида тенгловчиларга тўлиқ маълумотлар берилди. Семинар-тренинг доирасида Стартап ва грант лойихаларини тайёрлаш бўйича мастер-класс ташкил қилинди. Талабалар билан очиқ мулоқот кўринишида савол-жавоблар асосида тадбир кенг қамровда амалга оширилди. Ушбу амалий семинар тингловчиларни стартап ва грант лойхаларида фаол ва самарали иштирок этишларини таъминлайди

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan