ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТГА ПСИХОЛОГИК ЁНДОШУВ

Ёниш синдроми – бу касбий фаолияти жараёнида инсонда ривожланадиган ва ҳиссий ва жисмоний ҳолдан тойиш, одам билан мулоқотда бўлган одамлардан бегоналашиш, шунингдек, профессионал режалар ва умидларнинг йўқолиши билан намоён бўладиган ўзига хос синдром.

Анна НЕГИ

2020 йилнинг 23 январида Тошкент тиббиёт академиясида  профессор-ўқитувчилар учун “Педагог фаолиятидаги касбий чарчоқ (профессионального выгорания) синдромининг замонавий психопрофилактикаси ва психокоррекция усуллари”  илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда

– асаб касалликлар кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори З.Р.Ибодуллаев “Педагог фаолиятида касбий сўниш синдроми сабаби, белгилари ва оқибатлари” мавзусида;

– педагогика ва психология кафедраси мудири, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Р.Н.Мелибаева  “Ҳиссий-эмоционал барқарорлик – ижобий таълимий муносабатларнинг бош омили сифатида” мавзусида;

– психолог ва психотерапевт Зебинисо Ахмедова “Низосиз мулоқот” мавзусида;

– Тошкент тиббиёт академияси психологи Р.Б. Полванов “Педагоглар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда Видикор-М методологияси ва дастуридан профессионал чарчашнинг олдини олишда кенг фойдаланиш имкониятлари” мавзусида маърузалар ўқилди ва мавзуси юзасидан барча қизиқтирган саволларга муносиб жавоблар бўлди.

Бундан ташқари илмий-амалий семинарда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ижобий ташаббуснинг тўртинчи бандига биноан профессор З.Р.Ибодуллаев ва психотерапевт ва психолог Зебинисо Ахмедоваларнинг томонидан чоп этилган тиббиёт ва психологияга оид китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари иштирок этиб,  илмий-амалий семинар “UzReport” телеканали орқали оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилди.

Тошкент тиббиёт академияси психологи

Видеолавха: 

 

Фотолавхалар:

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan