ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Ҳурматли талабалар!

 

Тошкент тиббиёт академиясида олиб борилаётган ислоҳотларга талабаларнинг муносабатини аниқлаш, ТТА раҳбарлари билан талабалар ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этиш мақсадида «Ректорга саволим бор» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

 

Шу муносабат билан, Сизни қизиқтирган савол, мурожаат ва таклифларингизни ТТА ректори (ва бошқа раҳбарлари)га йўллашингиз мумкин.

 

Савол ва таклифларни йўллаш тартиби қуйидагича:

– талабанинг таҳсил олувчи факультети;

– курси;

– гуруҳи;

– фамилияси, исми ва отасининг исми;

– САВОЛ МАТНИ.

 

Ўз савол ва таклифларингизни жорий йилнинг 5 февраль кунига қадар +99890 9906623 Telegram рақамига юборишингиз мумкин.

 

ТТА матбуот котиби

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan