ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Иқтидорли ва интилувчан талабаларнинг тиббиётга бўлган иштиёқини янада ошириш ва уларнинг онгида клиник фикрлашни молекуляр даражада ривожлантириш мақсадида, Тиббий ва биологик кимё кафедраси қошида, проф. Иноятова Ф.Х бошчилигида «Патохимия ва фармакодинамика мактаби» ташкил этилди.

Ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00да Тиббий ва биологик кимё кафедраси 11-маъруза залида очиқ интерактив маърузалар ўтказилади.

Маърузада барча бакалавр йўналишлари барча босқич талабалари ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин. Маърузаларда қатнашиш мутлақо бепул.

 Интерактив маърузалар тематик режаси 

Интерактив маъруза номи Сана
1 Эндотелий вазифалари.

Эндотелиал дисфункция сабаблари.

Гипоксия. Ангиогенез.

Оксидланишли стресс.

14.02.2020

 

2 Эндотелиал дисфункция: вазоспазм.

Гипертония касаллиги молекуляр механизмлари ва гипотензив дорилар фармакодинамикаси.

21.02.2020

 

 

3 Эндотелиал дисфункция: гиперкоагуляция. Антикоагулянтлар ва антиагрегантларнинг фармакодинамикаси. 28.02.2020

 

 

4 Эндотелиал дисфункция: яллиғланиш. Яллиғланишга қарши дори воситалар фармакодинамикаси. 06.03.2020

 

 

5 Қариш жараёнлари патокимёси. Апоптоз. Фиброз. Дистрофия. Трофик омиллар. 13.03.2020

 

6 Метаболик синдром. Физиологик ва патологик инсулинорезистентлик. 20.03.2020

 

7 Атеросклероз муаммосига замонавий ёндашув. 27.03.2020

 

8 Жигар биокимёси. Жигар касалликлари патокимёси. Жигар етишмовчилигининг бошқа органларга таъсир механизми. 03.04.2020

 

9 Буйрак биокимёси. Буйрак касалликлари патокимёси. Буйрак етишмовчилигининг бошқа органларга таъсир механизми. 10.04.2020

 

10 Кислота-ишқор мувозанатининг бошқарилиши. Кислота-ишқор мувозанати бузилишларининг орган ва ҳужайраларга патоген таъсирининг молекуляр механизмлари. 17.04.2020

 

11 Остеопения ва остеопороз молекуляр механизмлари. 24.04.2020

 

Мактаб раҳбари: проф. Иноятова Ф.Х.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan