ЁШЛАР УЧИНЧИ РЕНЕССАНС – ДРАЙВЕРЛАРИ

Ёшликда эгалланган илмлар хазинаси тошга ўйиб ёзилган ҳикмат сарчашмаси мисол инсон тафаккурини бир умр чархлаб, уни комиллик сари етаклайди. Зеро, аждодларимиздан бизгача етиб келган умрбоқий мерос шунчаки пайдо бўлиб қолмаган. Илм яхши сўзлар жамланмасигина эмас, инсонни камолот даражасига олиб чиқадиган нажот қалъаси ҳамдир.

 Бу хазинага эгалик қилишни бизга китоб ўргатади. Илм  ўрганиш ва ўргатишда аввало ҳамжиҳатлик, устоз ва шогирд анъаналари, айниқса ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантириш  йўлидаги дадил саъю ҳаракатлар мужассам. Шу йилнинг 30-ноябридан 7- декабрига  қадар  ана шундай яхши ҳаракатлардан бирига старт берилди.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани худудида жойлашган Олий таълим муассасалари –Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент тиббиёт академияси талаба – ёшлари  иштирокидаги “Талабалар фестивали” бошланди.

Тошкент Тиббиёт Академиясининг ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда маънавият-маърифат тарғиботчиларидан иборат махсус ёшлар клуби томонидан  тайёрланган мусиқий ва бадиий чиқишлар талаба ёшларда  катта  тааъссурот қолдирди.

Фазилат Муҳиддинова, бадиий гимнастика бўйича қатор мусобақаларда иштирок этиб, бир неча совринларни қўлга киритган иқтидорли ёшларимиздан бири.

Айни кунда у Тошкент тиббиёт академиясининг халқ табобати факультетида биринчи босқич талабаси ҳамдир.

Фестивальнинг биринчи куни кўплаб ёшлар қатори Фазилат ҳам ўз иқтидорини тенгдошлари орасида маҳорат билан намойиш эта олди. Саҳнада ихчам спорт кийимида, бўйнидаги қатор олтин медалларини мағрур намойиш этиб пайдо бўлган талаба қиз.

Боласисан Ўзбекистон”нинг номли шеърни маъромига етказиб ўқиб берганида, залга сукунат чўкди. Қалблар ширали овоз, таъсирли ижро сеҳридан бир нафас ҳайратга тушди.

Ҳа бўлажак шифокор, моҳир спортчи, Тошкент тиббиёт академияси талабаси Фазилат Муҳитдинова бугун шу саҳнада туриб, ўзининг адабиётга, шеъриятга, маданият ва маърифатга бўлган чексиз  меҳрини баён эта олди.

Тенгдошлари ва устозлари қаршисида ўз иқтидорини намойиш эта олган талаба ёшларнинг таҳсил олётган олийгоҳлари турли йўналишга ихтисослашган бўлсада, уларнинг ҳаммаси китобсевар, мусиқа ва санъат ихлосмандлари, таъбир жоиз бўлса, янгича дунёқараш билан ўз келажаги сари интилаётган умидли йигит қизлардир.

“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида Олмазор туман ҳокимлиги ва Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётган “Талабалар фестивали” минглаб ёшларимизни бир олий мақсад йўлида бирлаштираётгани билан  ҳам аҳамиятлидир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эртамиз келажаги бўлган ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш.

-Юртимиздаги ислоҳотларга нисбатан талаба ёшларнинг дахлдорлик туйғусини кучайтириб, улар тафаккурида янгича ташаббус ва ғояларни шакллантириш.

Қолаверса, 5 муҳим ташаббус доирасида умидли ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқ ва муваффақиятлари, истиқболли режаларининг мазмун моҳиятини оммалаштириш, шунингдек талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали таълим ва тарбиянинг самарали интеграциясини яратиш.

Фестиваль доирасида: талаба-ёшлар  мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини тенгдошлари орасида кўрсатади.

“Ватан менинг нигоҳимда” ёшлар танловида қатнашиб, шу азаз ватанга бўлган муҳаббати туйғусини намоён қилади.

“Шаҳримнинг янги қиёфаси” шиори остидаги лойиҳа фестивал иштирокчиларини Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи”га етаклайди.

Спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақаларда йигит қизларимиздаги жисмоний чиниқиш яна бир бор синовдан ўтади.

“Ахборот технология ва интернетдан самарали фойдаланиш” маҳорат дарслари олийгоҳлар талабаларининг замонавий технологиялар борасидаги билимларини бойитишга хизмат қилади.

Энг асосийси  фестивал кун тартибидан ўрин олган “Ёшлар учинчи ренессанс – драйверлари”  мавзусидаги талабалар анжумани тарихийлиги жиҳатидан катта аҳамиятга эга бўлган бугунги давр моҳиятини очиб беради. Ёшларни келажак дастурларимизга нисбатан теран фикрлаб, янги инновацион ғояларни ҳаракатга келтиришига туртки бўлади.

Шунингдек, фестивалда ёшлар кутубхонаси, “Китоблар карвони” лойиҳалари бўйича китоб ярмаркалари, ёш китобхонлар ўртасида “Мен ўқиган китоб”, “Заковат”,“Омадли ёшлар” интелектуал танловларини ҳам ўтказиш белгиланмоқда.

Жадал ривожланиб бораётган бугунги тараққиёт асри ёшлардан замонавий билимларни пухта эгаллаш билан бирга ҳар томонлама интелектуал етук кадрлар бўлиб етишишни талаб этади.

Шу маънода  нафақат пухта билимга эга бўлиш, балки доимий равишда ўз устида ишлайдиган ва янада баркамол бўлишга интиладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга  барчамиз бирдай масъулмиз. Талабалар фестивали мазмун моҳияти жиҳатидан худди шу мақсадни, ёшлардаги шижоат ва ғайратни ривожлантириш, яхши мутахассис бўлиш истагини ривожлантиришга хизмат қилади.

Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганидек: “Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланишимиз керак”

Тошкент тиббиёт академияси
Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan