ҲАЛИ ГИННЕС КИТОБИГА КИРМАГАН ЎЗБЕК ИХТИРОЧИСИ…

 

Тошкент тиббиёт академиясининг 100 йиллигига бағишланади.

ЎЗБЕКИСТОН ИЛМ-ФАНИ РИВОЖИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН ОЛИМЛАРДАН БИРИ  ПРОФЕССОР АБДУҲАМИД МАҲСУМОВ .

1936 йил 10 мартда Тошкент шаҳрида Чиғатой кўчасида (ҳозирги Фаробий) туғилган.

Абдуҳомид  Маҳсумов 1971 йилдан  бошлаб узоқ йиллар давомида  Тошкент тиббиёт институти (ҳозирги Тиббиёт академияси)да самарали илмий фаолият олиб борди.  “Органик кимё” кафедрасидан бошланган тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари эвазига ўзбек ихтирочиси сифатида  КАТТА ИЛМИЙ МАКТАБ яратишга муваффақ бўлди. У ўзининг бор илмий салоҳиятини нозик органик синтез соҳасига йўналтириб “Биологик фаол бирикмалар синтези, хоссалари ва ишлатилиши” мавзуси атрофида барча шогирдларини бирлаштира олди.

Абдуҳомид Махсумовнинг илмий изланишлари махсулини агар  мухтасар қилиб рақамларга жойланса, улкан ва жозибали симфонияни ҳис этиш мумкин.

25000 та янги модда синтез қилиб олинди.

3543 та илмий ишларнинг

2850дан  ортиғи илмий мақола ва тезислар, бакалавр, магистр ва тадқиқотчилар билан 900 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар,

305 та ихтиро ва патентлар,

400 га яқин синтез қилинган препаратлар айни кунда халқ хўжалиги, тиббиёт, фармацевтика, қурилиш, тўқимачилик, кимё саноати ва бошқа кўплаб сохаларида қўлланилмоқда.

 250 га яқин препаратлар ўқув услубий сохаларда, маърузаларда қўлланилди.

 6 та дарслик,

200 дан ортиқ ўқув қўлланма ва монографиялари, ўқув-услубий ишлар.

 8 докторлик,

38 та номзодлик,

59 та магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилган олим бугун ёшларга кимё фанидан қизиқарли фан тўгаракларини кўпайтириш тарафдори.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи”, “Йилнинг энг яхши илмий раҳбари”, “Йилнинг энг яхши мураббийси”, “Турон” фанлар акадeмияси Акадeмиги, Ўзбeкистон Табобат акадeмиясининг ҳақиқий аъзоси унвони соҳибидан

 

Ёшларни кимё фанига қизиқтириш услуби ҳақида сўраганимда у олимларга хос фозиллик ва камтарлик билан ўзининг оддий теоремасига асосланиб шундай жавоб берди.

АБДУҲАМИД МАҲСУМОВ, кимё фанлари доктори профессор.

 “Фан аниқликни ёқтиради. Табиат билан уйғунллашагни боис, тахминий фаразлар, ёлғончи маълумотлардан йироқликни хуш кўради.

Мен ёшлигимдан тўгарак илмига қизиққанман. Буни пайқаган отам мактабдаги дарслардан  кейин мени кимё фан тўгарагига аъзо қилиб келганлар. Устозларимнинг ҳар бир мавзуга бор меҳрини   бериб дарс ўтишини эсласам, отамнинг билимли инсон эканлигидан фахрланиб кетаман. Менинг кимё фанига қизиқишимга дарсдан ташқари олиб борилган қизиқарли тўгараклар сабаб бўлган. Шулар ҳақидада ўйласам шу /85/ ёшимда ҳам мактаб, лицей, коллежларга бориб кимё фанининг ютуқлари ҳақида қизиқарли суҳбатлар ўтказгим келади.   Росмана кўп ишларни  қилган  устозларимдан олган сабоқларни бугунги кун ўқувчиларига ҳам  ўрганиб уларда кимё фани ва ихтирочиликка қизиқтиришни  жуда-жуда истайман.

Тўғрисини айтишим керак, ҳали ҳам мактабларда ҳатто олийгоҳларда ҳам  дарс пайтида   анекдот айтиб, мақтанчоқлик билан “аравани қуруқ олиб қочадиган  қалбаки “устоз”лар йўқ эмас. 65 йиллик илмий-амалий  меҳнат  тажрибамга суяниб айта олманки, ўқувчини қуруқ гап билан қизиқтиролмайсиз. Савол-жавоб, ҳаётдан, тиббиётдан ва бошқа соҳалардан олинган мисоллар тажрибаси бор устозлар нинг ҳақиқий қуроли шу. Саноатдан намуна келтирилганда   доскага бўр билан ёзиш керак, ейдиган овқатларда қатнашаётган реагент, витаминлар ва бошқаларни формуласини келтирмасангиз ўқувчи уларни инсониятга  хизмат қилаётганини тушунмайди.

Иложи бўлса тажрибалар ёки саноатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналари ҳақида гапирилганда сунъий тишлар, янги пластмассалар(рангли бўлса яхши), яратилаётган дори моддалар ва бошқаларни намуна қилиб кўрсатиш зарур.

Маърузачи устознинг  тўгарак машғулотида ўзининг ихтиролари, патентлари, дарсликларидан  ҳар хил намуналари билан қатнашгани маъкул.

ОТМида илмий илмий тўгарак очиш учун  биринчи галда реактивлар, эритувчилар, катализаторлар ва ўнлаб бошқа реактивлар керак бўлади;

Махсус шкафли иш жойлари бўлиши, рефератив журналлар, тезкор интернет тармоғининг мавжудлиги, шиша идишлар (колбалар), ҳар хил перегонка (ҳайдаш) қиладиган вакуум насослар, плиталар, хуллас ўнлаб нарсалар, махсус буюмлар керак.

Олий таълим муассасасининг ахборот ресурс марказида мавзуга оид рефератив журналлар, патентлар, лаборатория ишлари ёзилган китобчаларнинг бўлиши ҳам  жуда муҳим.

Кейин янги синтез қилинган бирикмаларни тузилишини аниқлаш учун ИҚ-, ЯМР, масс-спектрометрлар, УФ ва бошқа приборлар бўлишини унутмаслик керак.Хроматограф ва бошқа моддаларни тозалаш усуллари. Эксперимент тепасида турадиган ёш олимлар туриши керак. Янги олинган моддаларни синаб кўрувчи гуруҳлар  эса алоҳида мавзу.”

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan