АҚШ профессори ДЕниэл Сингернинг мамлакатимиз олимлари, етакчи иммуниолог ва ЭПИДИМОЛОГ инфекционист мутахассислар билан масофали музокаралар ташкил этилди…

АҚШ профессори ва мамлакатимиз олимлари, етакчи мутахассислар билан масофали музокаралар ташкил этилди

Коронавирусга қарши эмлаш жараёни қизғин давом этаётган айни бир пайтда аҳолига ишончли маълумотларни етказиш мақсадида, АҚШ профессори Дэниэл Сингернинг мамлакатимиз олимлари, етакчи иммуниолог ва ЭПИДИМОЛОГ   инфекционист мутахассислари билан масофали музокаралар ташкил этилди.

Мамлакатимизда шу йилнинг 1- апрелидан бошлаб аҳолини эмлаш тадбирлари кенг миқиёсда бошлаб юборилди. Аввало мутаҳассислар тайёрлаб олинди. Врачлар ўқитилди. Шу даврга қадар 720 минг нафардан зиёд аҳоли короновирусга эмланди. Биринчи  босқичда шу касалликка мойиллиги бўлган кексаларни,  тиббиёт ходимларни сурункали касали бор беморларни , шунингдек, жамоат орасида  кўп бўладиган аҳоли қатлами қамраб олинди. Аҳолини каронавирусдан ҳимоялаш мақсадида бугунги кунда дунё миқиёсида 200 яқин йирик ишлаб чиқариш компаниялари  коронавирусга қарши  вакцина препаратларини  ишлаб чиқармоқда. Дунё олимлари ва тиббиёт ходимлари қайси вакцина яхши  самара бериши, аксинча  таклиф этилаётган  қайси вакцина инсон  организмида энг кўп реакция чақириб салбий ҳолатларга сабаб бўлиши мумкинлиги устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Тошкент тиббиёт академияси билан Американинг CDC касалликлар профилактикаси ва унинг назорати  марказининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси мутахассислари иштирокидаги маърузалар  шу саволлар атрофида кечди.

Мулоқот жараёнида ЖССТ маълумотларига асосланган ишончли хабарлар шарҳи юзасидан фикрлар алмашилди. Аҳоли орасида  айрим  вазиятларда эмлаш  жараёнига ишончсизлик пайдо бўлиб, уларнинг иккиланишларига сабаб бўлаётган асоссиз маълумотларга жавобан одамларга   қисқа ва  илмий асосланган  ахборотларни етказиш зарурлиги айтилди.

Тиббиёт илми бугунги кунда дунё бўйича тарқалаётган вирусларнинг турли  штаммлари  кўпайиб бораётганлигини айтмоқда. Шундай экан,  вакциналар ҳам вирус турига қараб ҳар қайси тирик организмда  турлича самара бериши мумкин. Тошкент тиббиёт акдемияси олимлари  бу йўналишдаги илмий ишланмаларга асосланиб вакциналарнинг одамларга таъсирини чуқур ўрганиш муҳимлигини таъкидлашмоқда.

Бўлиб ўтган масофали маъруза жараёнида   Америкалик мутахассис ТТАнинг халқаро лабораториясида  олиб борилаётган текширувлар ҳусусидаги маълумотларга эга бўлди.

ЖССТ бутунги кунда дунё миқиёсида 13 та вакцинани  ишлатишга рухсат берган. Вакциналарнинг тури кун сайин кўпайиб бораверади. Бироқ, уни қабул қилиш ҳақида гап кетганида инсон саломатлиги тушунчаси ҳар доим ҳам энг муҳим омил бўлиб қолаверади. Айтиш жоизки, бирор вакцина ЖСС ташкилоти рухсатини олмасдан, қатъий синовдан ўтказилмасдан аҳолига таклиф этилмайди.

Ўзбекистонга  сўнгги бир хафта ичида кириб келган “Sputnik v 5 “/РОССИЯ / вакцинаси мамлакатимиз аҳолисига таклиф этилаётган 3 турдаги вакциналардан биридир.

Вакцина ишлаб чикаришда одамларни инфекциядан ҳимоя қилиш шунингдек, ишлаб чиқарувчиларнинг манфаати ҳам борлигини  тан олиш керак.

Агар биз бутун чораларни ишга солиб, одамларни короновируснинг турли кўринишларидан ҳимоя қилиш учун жиддий тайёргарлик кўрмасак, кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётган нотуғри тушунчаларни жиловлаб ололмаслигимиз мумкин.

Вакцинага нисбатан одамларда ишонч уйғотиш, қайсидир маънода  юқумли касалликларни  бартараф этиш дегани. Бироқ бу бутун умр шу касалликдан буткул ҳимояланиш дегани ҳам эмас.

Ттанинг иммунология хизмати мутахассислари томонидан илмий ишлар шунингдек, профилактика чора тадбирлари кўрилаяпти.

Тошкент Тиббиёт академияси
Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan