ҲАВОНИНГ АНОМАЛ ЧАНГЛАНИШИ ВА УНДАН ҲИМОЯЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Айни пайтда чангли об-ҳаво кузатилмоқда. Мутахассислар томонидан атмосфера ҳавосида чанг-ғуборлар яқин кунларда йўқолмаслиги маълум қилинган. Бундан ташқари об-ҳаво хариталари таҳлили ва сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар жорий йилнинг 12 ноябр кунига қадар ёғингарчиликлар бўлмаслигидан дарак бермоқда.

Бундай шароитда нима қилиш керак?

Кўчага иложи борича камроқ чиқиш, фақат жуда зарур бўлган ҳолларда (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон харид қилиш, тиббий ёрдам олиш учун ва бошқалар) кўчага кунига бир марта тиббий ниқоб тақиб чиқиш мумкин.

Ёши катталар, ҳомиладорлар, ёш болалар ҳамда сурункали касалликлардан азият чекаётганлар, жумладан, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари, юрак қон-томир касалликлари бор инсонлар иложи борича уйда ўтиришлари тавсия этилади.

Кўчадан уйга қайтгач қуйидаги тавсияларга амал килиш лозим:

  • киришда калит, кўзойнак, телефон, сумка, устки кийим ва харидни қолдириш;
  • қўлни илиқ оқар сувда совунлаб ювиш; унгача қўлни юз-кўзларга теккизмаслик;
  • душ қабул қилиш (алабатта сочни ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);
  • калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;
  • хариднинг турига қараб оқар сув остида ювиш (сабзавот, ҳўл мева, кўкатлар, тухум ва бошқалар);
  • агар маҳсулотлар қадокланган бўлса, қадоқ юзасини намланган салфетка билан яхшилаб артиш;
  • кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш; устки кийимларни (костюм, плащ, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш.
  • ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;
  • кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;
  • ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;
  • суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулоталари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan