ЧАНГЛИ ҲАВОДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Кеча юртимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси кузатилди. Ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик – деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантирди. Нима қилиш керак?
• Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;
• Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;
• Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);
• калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;
• кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш; устки кийимларни (костюм, плащ, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш.
• ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;
• кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;
• ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш; суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулоталари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.

Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:
• уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;
• чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг ютгич ёрдамида тозалаш керак (ковролин, гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар); юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.
• чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;
• оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;
• хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш;

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan