???? 2024 йил 25 апрель куни Швецияда бўлиб турган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш делегациясининг ушбу мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, бирламчи тизимда оилавий шифокорлик пунктларига тиббий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, тиббий таълимни рақамлаштириш, онкология касалликл арини рақамлаштириш ва уларни диагностика, мониторинг қилиш, ҳамда оналар ва болалар ўлимини олдини олиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Музокараларда кадрлар тайёрлаш, врачлар малакасини ошириш, илм-фанга ривожлантиришга оид масалалар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Швеция ҳар доим Ўзбекистон билан ҳамкорлигини билдириб вазир юқорида таъкидлаб ўтган масалалар бўйича ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.
Куннинг иккинчи ярмида делегация «AstraZenica» компаниясига ташриф буюриб ушбу компания ва унинг заводи раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Учрашув давомида онкология, юрак-қон томир касалликлари, иммунология ва вирусларга қарши зардоб ишлаб чиқариш, Ўзбекистон фармкластери билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ушбу вакциналарни ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилган дориларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича музокаралар олиб борилиб бир қанча масалаларга ойдинлик киритилди. Ушбу компаниянинг етакчи олим ва мутахассислари Тошкент тиббиёт академиясида лаборатория, фармацевтика йўналишлари бўйича маърузалар ўқиши ва ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
(Маълумот учун ушбу AstraZenica компанияси COVID-19 пандемияси даврида ушбу вирусга қарши вакцинасини ишлаб чиққан, яъни 3 млрд. дозадан ортиқ вакцинани ишлаб чиқариб маълумотларга асосан қарийб 2 млрд. дан ортиқ инсорлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган. Дунёнинг 100 дар ортиқ давлатларида ушбу компаниянинг заводлари мавжуд ва ҳозирга вакцина ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.)
Шу билан делегация Гётеборг шаҳрига йўл олди ва у ерда бир қанча етакчи университет, клиника ва компаниялар билан учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.