ЖУДА КИЗИКАРЛИ ИНТЕГРАЛ МАЪРУЗА БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йилнинг 1 апрель куни соат 14.00 да ректорат залида даволаш факультети 703, 704, 705 гурухлари учун “Бачадон бўйни патологияси аниқланган аёлларда УАШнинг роли. Диагностика. Даволаш. Профилактика.” мавзусида интеграл маъруза ўтказилди. Маърузани Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Юлдашева Д.Ю. очиб бердилар Read more

Интеграл имтихон ташкил этишга янгича ёндашув!

Интеграл имтиҳон мақсади: Талабалар  билими  ва амалий кўникмаларни  ўзлаштириш даражасини  аниқлаш   ва  имтиҳон  олиш   жараёнида   аниқланган  камчиликларни  бартараф  этиш  йўлларини   ишлаб   чиқиш 2016-2017 ўқув йилида ТТА  даволаш  ва  тиббий педагогика   факультетлари  5-курслар  якунида  интеграл  имтихон ташкил этишга янгича ёндошилади. Бу уқув Read more

Ҳурматли абитуриентлар!

Агар Сиз Ўзбекистон Республикасининг энг етакчи олий тиббий таълим муассасасида талаба бўлиш истакида бўлсангиз, Бизнинг тайёрлов курслари ёрдам беришга тайёр. Тошкент тиббиёт академияси негизида 2017 йилдан тиббиёт ОТМларига кириш учун тест синов имтиҳонларини мувофаққиятли топширишга тезкор тайёрлов курслари очилмоқда. Тайёрлов Read more

Академик Турғунпўлат Обидович Даминов билан давра суҳбати

Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ш.М.Мирзиёев    Ҳаммамизга маълумки, 2016 йил 30 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Read more

АКАДЕМИЯДА ЭНГ НАМУНАЛИ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ АНИҚЛАНДИ

Тошкент тиббиёт академияси талабалар турар жойларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, талаба-ўқувчиларни турмуш шароитини яхшилаш мақсадида “Энг намунали талабалар турар жойи” кўрик-танлови ўтказилди. Бунинг учун академияда махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибига академия бош мураббийи, маънавият ва Read more

Байрам табриги

Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи аём шукуҳидан диллар яйрамоқда. Тинч ва осойишта юртимизга тўй-томоша, байрамлар ярашади. Айтиш жоизки, Наврўз ўзаро қадр-қиммат, ҳайру-саҳоват, меҳр-оқибат тимсолидир. Эзгулик, саҳоватга йўғрилган уйғониш, яшариш айёми бу йил дилларимизни яна қувончу-шодликка чулғади. Наврўз халқимизда тинчлик, Read more

“Бўйин, кўкрак ва белдаги оғриқлар” мавзуси бўйича интеграл-муаммоли маъруза ўтказилди

2017 йил, 16 март куни ТТА Асаб касалликлари кафедрасида “Бўйин, кўкрак ва белдаги оғриқлар” мавзуси бўйича интеграл-муаммоли маъруза ўтказилди. Йиғилишда қатнашганлар: профессорлар Асаб касалликлари кафедраси мудири Рахимбаева Г.С., Асадуллаев М.М., Халимова Х.М.,  Асланова С.Н., Ибадуллаев З.Р., Муратов Ф.Х., доцентлар: Якубова М.М., Read more

“Битирувчи талабалар билан мулоқот” деб номланган тадбиридан

2017 йилни  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” йили деб эълон қилиниши муносабати билан  2017 йил 15 февраль куни Туркистон санъат саройида Тошкент тиббиёт академиясининг юқори курс ва битирувчи  курс талабалари билан учрашиш, уларни касбга йўналтириш, битирувчиларни тиббиёт тизимининг Read more

Ректорат кенгаши – 13.02.2017

2017 йил 13 феврал соат 1500 да Тошкент тиббиёт академияси 5-ТТЖининг мажлислар залида ректорат кенгаши ўтказилади. Кун тартиби: ТТА ва тиббиёт коллежлари ўртасидаги ҳамкорлик фаолияти муаммолари ва истиқболлари Маърузачи – Академик лицей ва коллежлар бўйича проректор С.Р. Баймаков Шартнома асосида Read more