Хорижнинг етакчи мутахассисларининг онлайн маърузалари ва видеоконференциялари.

Тошкент тиббиёт академиясиниг халқаро хамкорлик ва дунёдаги энг йирик университетлар билан хамкорлик доирасида хорижий мамлакатларнинг етакчи профессорлари, тиббиёт мутахассислари ва олимларини ТТА ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича кундалик ишлар олиб борилмоқда.

Тиббий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва ТТАнинг профессор ўқитувчиларига коронавирус инфексиясини даволашда мавжуд халқаро ютуқлар билан таништириш мақсадида, ўқув жараёнини ташкил этиш доирасида масофавий технологиялардан фойдаланган холда, жорий йилнинг апрель ойида ТТА вакиллари етакчи хорижий мутахассислар билан хамкорликда ташкил этилган 35 хил онлайн-маърузалар, видеоконференсиялар ва масофавий сухбат ва маслахатларда иштирок этишди.

Ушбу тадбирлар академия маъмурияти, халқаро хамкорлиги доирасида, хамкор унверситетлар рахбарияти билан келишуви асосида, хамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқаро бўлими кўмагида ташкил этилди.

Ташкил этилган масофавий тадбирлар давомида ТТА вакиллари хорижий мутахассислар билан биргаликда:

– коронавирус инфексияси билан хасталанган беморларни даволашнинг долзарб муаммолари;

– COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил қилишнинг энг самарали усуллари;

– масофавий технологиялар асосида масофавий таълим хамда ўқув жараёнини ташкил этиш;

– коронавирус инфексияси билан хасталанган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда халқаро университет клиникалари ва мутахассисларининг ютуқлари ўрганилди.

Шуниндек, хорижий давлатларнинг етакчи профессорлари ва олимлари томонидан тиббий таълимни ривожлантириш ва ўқитувчиларининг тиббий фанларни ўқитишда касбий педагогик даражасини оширишга қаратилган масофавий маърузалар ўтказилди.

Онлайн таълим хозирги даврнинг талаби. ТТА халқаро хамкорлиги бугунги кунда жахон ютуқлари ва дунёнинг етакчи хорижий университетларининг замонавий тажрибасини масофавий технологиялар асосида академиянинг ўқув жараёни сифатини оширишга қаратилгандир.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда. 

ТТА Халқаро факультети.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.