17 май… бутун дунё пульмонологлар куни…

«Пульмонология»

Бугун 17 май… бутун дунё пульмонологлар куни.

Мамлакатимизда пульмонология соҳаси кун сайин такомиллашиб бормоқда.

Сир эмас, ўтган йиллар давомида  мамлакатимизда Фтизиатрия ва пульмонология хизматларининг интеграциялашуви етарли даражада эмаслиги сабабли респиратор касалликларга замонавий ташхис қўйиш ва уларни даволаш усулларини амалиётга самарали татбиқ этишга имкон бермаётганиди. Ҳусусан, «Фтизиатрия» ва «пульмонология» мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими замон талабларига жавоб бермаслиги натижасида  ҳудудий муассасаларда  фтизиохирург, фтизиоуролог, фтизиоортопед, фтизиоофтальмолог, фтизиогинеколог, фтизиопедиатр, шунингдек пульмонолог каби малакали мутахассисларга эҳтиёж ошиб бораётганиди.

Айниқса, фтизиатрия муассасалари моддий-техник базаларининг етарли даражада эмаслиги, тиббий жиҳозлар ва техникаларнинг етишмаслиги боис, сил касалга чалинган беморларга ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг иложи бўлмаётганиди.

Мамлакатимизда ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси Президентиниинг 2019 йил 13 феврал даги ПҚ-4191-сонли қарори эълон қилинганидан кейин Республикамиз  аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш ва сил инфекциясидан ҳимоялашнинг аниқ мақсадларга йўналтирилган амалий чора тадбирларига катта эътибор қаратилиб,  сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш, барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини сақлаб туриш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Қарорда белгилаб берилган муҳим чора тадбирлар сабаб сил ва ўпканинг носпецифик касалликларини профилактика қилиш, ўз вақтида ташхислаш ва даволашга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича илмий тадқиқотлар мувофиқлаштирилди.

2019 — 2021 йиллар учун сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб,

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари)ни, грантларини ушбу қарорда тасдиқланган ҳаракатли дастурлар ижросига киришилди.

Президент карори ижросини таъминлаш максадида 2019 йил Тошкент Тиббиёт Академияс нинг фтизиатрия кафедраси қошида фтизиатрия ва пульмонология кафедраси ташкил этилди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, илк маротаба  пульмонология мутахассислиги буйича 3 та магистр ва 1 та клиник ординатор давлат гранти асосида кабул килинди.

Қарорга мувофик, барча вилоятларда Республика Ихтисослштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий амалий тиббиёт марказининг филиалларида пульмонология бўлимлари ташкил этилиб,  юкори малакали мутахассис пульмонологлар ва замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди.

Тошкент тиббиёт академиясида  «Фтизиатрия» ва «Пульмонология» мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилади.  Ҳозирги кунда пульмонлогия йуналиши буйича кафедрада 5 нафар магистр ва 4 нафар клиник ординатор таҳсил олмоқда.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

 

 

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan