Ёшлар етакчилари сайлови

Ҳурматли табала-ёшлар! Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент тиббиёт академияси бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилаётган ёшлар етакчилари сайловларида ўз номзодингизни қўйинг ва фаол иштирок этинг.

Қўшимча маълумот учун Илхом Отажонов ва факультет деканларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 


Тошкент тиббиёт академиясида ёшлар етакчилари сайловларини ўтказиш
ТАРТИБИ

Ёшлар етакчиларининг сайловлари ўқув йилининг боши (сентябрь ойи)да ўтказилади.

Сайловлар уч босқичда ташкил этилади.

Биринчи босқич – барча гуруҳларда гуруҳ етакчилари сайланади.

Иккинчи босқич – барча факультетларда етакчилар сайланади.

Учинчи босқич – барча Тошкент тиббиёт академиясида етакчи сайланади.

Гуруҳ етакчиларини сайлаш тартиби:

Гуруҳ етакчиларининг сайловида гуруҳ талабаларининг барчаси қатнашишлари лозим.

Сайловларни ўтказишда камида бир ҳафта олдин ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳга гуруҳ раҳбари, олдинги ўқув йилининг гуруҳ етакчиси ҳамда олий таълим муассасаси факультет етакчилар кенгаши вакили киради.

Ушбу ишчи гуруҳ сайлов куни ва уни ўтказиш тартибини белгилайди. Ишчи гуруҳ талабаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсади, йўналишлари, етакчиларининг вазифалари ҳақида тушунча бериши лозим.

Барча гуруҳ талабалари гуруҳ етакчиси лавозимига ўз номзодини қўйиши мумкин.

Гуруҳ етакчилари сайловлари 15 сентябрь куни ўтказилади.

Ҳар бир номзодга 10 дақиқа вақт берилади. Ушбу вақт давомида номзод ўз дастури, етакчига бклатилган вазифаларни қайси йўл билан бажариши тўғрисида маълумот беради. Номзодликка қўйилган талабалар қай тарзда ўзларига юклатиладиган вазифаларни амалга оширмоқчи эканликлари тўғрисида баҳс-мунозара қилишлари мумкин. Гуруҳ етакчилари сайлови гуруҳ талабалари томонидан умумий, тенг ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

Гуруҳ етакчилари бир йил муддатга сайланади.

Факультет етакчиларини сайлаш тартиби:

Факультет етакчилари сайловида факультет талабаларининг барчаси иштирок этади.

Сайловларни ўтказишда камида бир ҳафта олдин ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳга таркибига факультет декани, унинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари ҳамда энг фаол талаба киради.

Факультет етакчиси лавозимига номзодлар ҳужжатлари 13 сентябрга қадар қабул қилинади.

Факультет етакчилари сайловлари 20 сентябрь куни ўтказилади.

Бу вақтда етакчиликка номзод сифатида кўрсатилган талабалар ўз дастурлари билан тарғибот ташвиқот ишларини олиб боради. Якунда очиқ овоз бериш йўли билан тегишлилиги бўйича етакчилар сайланади.

Факультет етакчилари бир йил муддатга сайланади.

Тошкент тиббиёт академияси ёшлар етакчисини сайлаш тартиби:

Тошкент тиббиёт академияси ёшлар етакчиси сайловида талабаларнинг барчаси иштирок этади.

Сайловларни ўтказишда камида бир ҳафта олдин ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳга таркибига туман кенгаши раиси, академия ректори, маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари, амалдаги фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиси ҳамда энг фаол талаба киради.

Ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар ҳужжатлари 10 сентябрга қадар қабул қилинади.

Номзодларга сайловолди ташвиқотни олиб бориш учун 10 кун (ўн кун) муддат (11 сентябрдан 20 сентябргача) берилади. Номзодлар бу вақт оралиғида сайловчиларни ўз дастурлари билан таништиради.

Ёшлар етакчиси сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкор тарзда амалга оширилади.

Сайловолди ташвиқоти сайлов кунидан бир кун олдин тўхтатилади.

Сайловлар 23 сентябрь куни соат 8:00 дан соат 18:00 гача ўтказилади.

Сайловда сайловчиларнинг нисбатан кўп овозини тўплаган номзод ёшлар етакчиси этиб сайланган ҳисобланади.

Сайловчиларнинг 33 (ўттиз уч) фоизидан ками қатнашган сайлов ўтмаган деб топилади.

Сайловда ғолиб бўлган номзод ўз кенгашини шакллантиради.

2 Replies to “Ёшлар етакчилари сайлови”

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan