ТТА ва “АСАН” тиббиёт маркази ўртасидаги биринчи халқаро илмий-амалий анжуман

Тошкент тиббиёт академияси ва “АСАН” тиббиёт маркази ўртасидаги соғлиқни сақлашнинг долзарб масалалари ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликга бағишганлан биринчи халқаро илмий-амалий анжуман.

    2017- йилнинг 30 ноябридан 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазиргилиги ёрдамида, Тошкент тиббиёт академияси, Асан тиббиёт маркази (Корея Республикаси) ва Тиббий рахбарлар корпорацияси томонидан ташкил этилган Соғлиқни сақлашнинг долзарб масалаларига ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликга бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тиббиёт дунёси  учун бундай юксак  даражадаги муҳим ва долзарб тадбирни ўтказилишига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг (2107 йил 22-25 ноябр кунлари) Корея Республикасига ташрифи мобайнидаги  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққанлиги шунингдек, уни амалга ошириш орқали мамлакатнинг аҳоли саломатлиги ва фаровонлиги бўйича алоҳида эътибор ва ғамҳўрлик туфайли амалга оширилди.

Тадбирнинг биринчи қисми «International Hotel Tashkent» (Ташкент ш.) да бўлиб ўтди ва унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ва Ўзбекистон Соғлиқн сақлаш вазирлигидан вакиллар, Корея Республикаси етакчи тиббиёт муассасалари профессорлари ва Тиббий раҳбарлар корпорацияси вакиллари, шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, магистр ва талабалари иштирок этдилар.

Анжуманнинг маҳсус меҳмонлари этиб дунёнинг энг яҳши мутаҳассислари қаторига кирувчи етакчи жарроҳ-трансплантологлари: профессор Хан Дук Джонг – Тиббий лидерлар корпорацияси вакили ва “Асан” тиббиёт маркази  профессор-жарроҳи (Корея Республикаси) ва  профессор Питер Сток – Калифорния университети Тиббиёт маркази трансплантология профессори (АҚШ) таклиф этилди.

Тадбир Тошкент тиббиёт академиясининг ректори профессор Л.Туйчиевнинг табрик сўзлари билан бошланди ва сўзга биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов  таклиф қилинди ва у анжуманни очиб берди.

Шундан сўнг сўзга  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Адолат” ижтимоий демократик партия фракцияси раҳбари профессор Н.Умаров ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотдаги Ваколатли элчиси Квон Ён У ва профессор Хан Дук Джонглар чиқдилар.

Меҳмонлар ўз нутқларида мазкур  анжуманнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва илм фан соҳаларининг ривожланишида икки томонлама хамкорликнинг кенгайтириш ва ривожлантириш нақадар муҳим ўринда эканлигини айтиб ўтдилар.

Маросим расмий очилиш қисми ва маҳсус таклиф этилган меҳмонлар нутқларидан сўнг, Корея Республикасининг етакчи тиббиёт муассасалари профессор олимлари томонидан соғлиқни сақлашнинг долзарб мавзуларига бағишланган хирургия, трансплантология, кардиология, травматология, ортопедия, гинекология, педиатрия и тез тиббий ёрдам сохаларида маърузалар ўқилди.

Биринчи бўлиб ўзининг интерактив маърузасини дунёнинг етакчи трансплантолог жарроҳи, Калифорния университетининг Тиббиёт маркази профессори Питер Сток бошлади ва у меъда ости безини кўчириб ўтказиш борасида батафсил гапириб берди.

Анжуман дастурига кўра, хорижий мутаҳассислар кетидан Тошкент тиббиёт академиясининг етакчи профессор ўқитувчилари томонидан тақдимотлар бўлиб ўтди. Академия мутаҳассислари анжуман иштирокчиларига маҳаллий соғлиқни сақлашдаги эришилган илмий амалий ютуқлар ва натижаларни намойиш килдилар.

Намойиш этилган маъруза ва тақдимотлар анжуман иштирокчиларида чуқур қизиқиш уйғотланлиги туфайли, барча мавзулар муҳокамаси, мутаҳассислар орасида тажриба алмашиниш, клиник амалиётдаги намуналар ва биргаликдаги баҳс-мунозаралар учун анжуман ташкилотчилари қўшимча вақт ажратишларига тўғри келди.

Анжуманнинг иккинчи куни сектрорал учрашув кўринишида ТТА кафедраларида ўтказилди, бу эса академия ўқитувчи ва талабаларига соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб масалаларни чуқур ва батафсил муҳокама қилишга шунингдек, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг етакчи халқаро амалиётини ўрганишга имкон яратди.

Икки кунлик илмий-амалий анжуман натижаларига кўра, тадбирнинг барча иштирокчилари ўртасида тажриба алмашинши, тиббиёт соҳасининг янгиликлари билан танишиш ва етакчи хорижий мутаҳассислар билан йўналишлар бўйича илмий алоқалари ўранатилишига туртки бўлди.

Мазкур даражадаги халқаро анжуманларнинг ўтказилиши халқаро тиббиёт мутаҳассислари билан ҳамкорликни мустаҳкамланишига ва хорижий амалиёт ва тажрибаларини юртимизнинг тиббий таълим ва фанида қўллашга имкон яратади.

                                                        ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Фотолавхалар:

Translate: English, Russian

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan