Истанбул тиббиёт фанлари университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2018 йил 30 март куни Тошкент тиббиёт академияси маъмурияти ҳамда  Истанбул тиббиёт фанлари университети профессори С.Пенче бошчилигидаги делегеация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Истанбул тиббиёт фанлари университети Туркиянинг ягона ихтисослашган тиббиёт университети ва Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

         Университетга 1903 йилда асос солинган бўлиб. Хозирги кунда Истанбул тиббиёт фанлари университети – 7 та факультет, 2 та институт,
2 та Тиббиёт касб ҳунар билим юрти ва 1 та мактабдан иборатдир. Ҳозирги кунда университетда 5400 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олишмоқда.

         Учрашув давомида икки тиббиёт таълим муассасаларининг ўзаро хамкорлик алоқаларини яхшилаш ва янада кенгайтириш, биргаликда илмий тадбирларни ўтқазиш ҳамда  ўзаро ҳамкорлик ва халқаро дастурлар доирасида профессор-ўқитувчиларни ва студентларни алмашиниш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунига кўра, томонлар ўзаро икки тарафлама хамкорликни бошлашга ва ўзаро англашувчанлик Меморандумини имзолашга келишиб олишди.

Шу каби учрашувларни етакчи хорижий тиббиёт университетлари  вакиллари билан ўтқазиш Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари» тўғрисидаги Қарорида кўзда тутилган мақсадлардан шу жумладан, хорижий тиббиёт университетлари билан алоқаларни яхшилаш ва таълим жараёнини янада юксалтириш, ўқув режаларни ва янги педагогик технологияларга асосланган таълим методларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллашни йўлга қўйиш юқоридаги қарорни ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар қаторига киради.

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan