ТТАнинг янги хорижий ҳамкорлари. Европа ва Осиёнинг етакчи университетлари билан халқаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига биноан,  хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида, ТТА ректори профессор Л.Туйчиев бошчилигидаги Тошкент тиббиёт академияси делегацияси 2018 йил 13 мартдан 22 мартгача бўлган даврда европанинг етакчи университетларида «Сурункали касалликларни даволаш натижаларини такомиллаштириш хамда магистратура ўқув дастурларини мукамаллаштириш»га бағишланган Европа иттифоқи «Эрасмус плюс» таълим дастури доирасида Италиянинг Павия шахри Павия Университети ва Дублин (Ирландия) шаҳрининг Университет колледжига   ташриф буюришди.

Маълумот учун: «Сурункали касалликларни даволаш натижаларини такомиллаштириш хамда магистратура ўқув дастурларини мукаммалаштириш» лойихаси магистрларга европанинг олий таълим муассасалари малакасига ва жахон стандартларига мослаштирилган ўқув дастурларни тадбиқ этиш орқали сурункали касалликларда, тиббий ёрдам кўрсатишни сифтаини яхшилашга қаратилган.

         Танишув ташрифи чоғида ТТА вакиллари билан бир қаторда лойиханинг бошқа қатнашчилари – ҳамкор университетлар хам иштирок этишди.

Ташриф доирасида ТТА ректори профессор Л.Туйчиев томонидан бир қатор университетларнинг рахбариятлари билан учрашув ва музокаралар олиб борилди.

Олиб борилган музокаралар натижасида профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинуви, илмий-амалий таълим тадбирлар ўтқазиш, шу жумладан ТТА ва унинг филиалларда хоржий профессорлар иштирокидаги онлайн маъруза ва вебинарларни ўтқазиш, қўшма ҳамкорликда ўқув адабиётлари ва фан дастурларини яратиш, ТТА ходимларининг илмий мақолаларини хориж журналларида чоп этиш, илмий изланишларни амалга оширишга доир каби масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Учрашув ва музокараларнинг якунида Павия Университети (Италия), В.Г.Тимирясова номли Казань инновация Университети (Россия Федерацияси), Таи  Нгуен тиббиёт ва фармация Университети (Вьетнам) билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди хамда Дублин  Университет колледжи билан ўзаро англашинув Меморандуми имзоланди.

Тиббиёт соҳасида ҳалқаро алоқаларни ривожлантириш дунёнинг етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таълим тизимини янада ривожланишига, хорижнинг илғор инновацион ендашувларини амалиётга тадбиқ этиш ва ўзаро тажриба алмашиниш учун имкониятлар яратади, бу эса ўз навбатида аҳолига  кўрсатилаётган тиббий ёрдам хизматини халқаро стандартларга мос даражага етказишга олиб келади.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда

ТТА Халқаро алоқалар бўлими.

Фотолавхалар:

 

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.