Олий таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш тўғрисида ЭСЛАТМА

Ўқув адабиётлар турларига дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-методик қўлланма, услубий кўрсатма, маълумотлар тўплами, маърузалар курси, машқлар (масалалар) тўплами, луғат, дайжест каби нашрлар киради ва улар харакатдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида яратилади. Амалиёт кўрсатишича чоп этилган ўқув адабиётлар сифати айрим ҳолларда замон талабларига жавоб бермайди, турларини белгилашда чалкашликларга йўл қўйилмоқда. Бир номли адабиётлар йилма-йил чоп этилмоқда, бу эса ўқув адазиётларни нашр этиш учун ажратилган маблағлар мақсадли сарфланмаслигига олиб келмокда.

Шу сабабли ўқув адабиётлари, айниқса дарслик (ўқув қўлланма)ларни яратишда куйидагиларга амал қилиниши талаб этилади:

  • таянч ОТМ етакчилигида турдош ОТМ ҳусусиятлари эътиборга олинган ҳолда муаллифлар гуруҳларини шакллантириш ва улар рўйхатини Вазирлик билан келишиш;
  • янги авлод ўқув адабиётларини яратиш мазкур фандан камида 10 йил машғулот ўтказилган ва шу соҳада аниқ ютуқларга эга профессор-ўқитувчилар (муаллифлар гуруҳи) га топширилиши;
  • нашр этишга мўлжалланган ўқув адабиётлар номлари рўйхати ОТМлар ҳақиқий эҳтиёжидан келиб чиқиб аниқланиши ҳамда Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан тасдиқланиши;
  • нашр этишга мулжалланган укув адабиётлар номлари руйхатига маъ|завий ва илмий эскирган номлари киритилмаслиги;
  • ўқув адабиётлар юқори сифатини ва барча талабларга жавоб беришини таъминлаш мақсадида бўлажак муаллиф (муаллифлар гуруҳи) адабиёт проспекти (мундарижаси ва батафсил аннотацияси)га эга бўлиши;
  • муаллифлар томонидан яратилган қўлёзма синчковлик билан кафедра(лар)да муҳокама қилиниши, сифатли ташқи ва ички тақризларга эга бўлиши, факультет илмий-услубий комиссияси, ОТМ илмий-услубий кенгашида муҳокама қилиниши, зарур ҳолатларда таянч ва турдош ОТМлар билан келишиш ва шу каби долзарб жараёнларга диққат билан ёндашиш;
  • қўлёзмаларда имло, пунктуация, стилистик ва бошқа ҳатолар бўлишига йўл қўйилмаслиги;
  • бундай камчиликларни бартараф этилишига масъул муаллиф(лар), OТМ нашр-таҳририят бўлинмалари жавобгар бўлиши;
  • қўлёзмалар ҳажми аниқ асос бўйича белгиланиши, таҳрири сифатли амалга оширилиши, илова ҳужжатлари тўлиқлиги ва тўғрилиги таъминланиши;
  • қўлёзма вазирлик ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасига киритиш жараёнида Ўқув-услубий комиссия, Ўқув-услубий бирлашма (зарур ҳолларда Фанлар академияси, ишлаб чиқариш, кадрлар истеъмолчилари) мутахассислари ўрганиши ҳисобга олинган ҳолда таҳрир ишларига эътибор кучайтирилиши;
  • қўлёзма тақдим этувчи ОТМда нашр-таҳрир бўлими ва муаллифлар ўртасида мустаҳкам алоқа мавжудлигига эътибор қаратиш, зарур ҳолларда икки ёки уч томонлама шартномаларда ушбу жараён ўз аксини топмоғи шартлиги;
  • қўлёзма Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи сифатида белгиланган Ривожлантириш марказига ўрнатилган тартибда ОТМ ректорининг йўллаш хати билан бирга. нашр-таҳрир бўлими томонидан тақдим этилиши;
  • Ривожлантириш маркази қўлёзма ва унга тегишли ҳужжатларни техник экспертизадаи ўтказиб Мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасига кечиктирмай тақдим этиши;
  • Ривожлантириш марказига топширилган қўлёзмалар билан боғлик барча музокаралар ОТМ нашр-таҳририят бўлинмалари масъул ҳодимлари билан амалга оширилиши.

Мазкур амаллар бажарилган ҳолда зарур ўқув адабиётлар ўз вақтида чоп этилиши ҳамда улариинг юқори сифати таъминланишига эришишга замин яратилади.

Ривожлантириш марказининг “Янги авлод ўқув адабиётларини яратилиши ва ўқув жараёнини таъминланишини ташкиллаштириш” бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan