Ғазал ва рубоийлар нафаси уфириб турган файзли феврал ойиинг яна бир муқаддас санаси эшик қоқиб келмоқда…

Ғазал ва рубоийлар нафаси уфириб турган файзли феврал ойиинг яна бир санаси олдинда. 14 январ  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Шу кунларда  тиббиёт илмини маънавий тарбия билан узвийликда англаб бораётган бўлажак шифокорлар бу муҳим санани кўнгилдагидек нишонлаш учун қатор маънавий тадбирлар режасини белгилаганлар. Тошкент тиббиёт академиясида  Бобур меросининг тарихий-илмий, қолаверса тиббиётга оид жиҳатлари  акс этган маърузаларга кенг ўрин берилди. Бобур ижодида акс этган ватанпарварлик ва юртга садоқат туйғулари ўтилаётган дарслар ва амалий машғулотлар мазмунида  ноаъанавий тарзда  ўз аксини топиб бормоқда.

Мақсад, фурсат ғаниматида, ёшликнинг завқу шафққа тўлган олтин даврини  сермазмун ва файзли ўтказиш. Ўрганилаётган тажриба, орттирилаётган билим ва кўникмаларни ҳаёт мазмунига айлантириб, ёшларни келажакда инсонларга нафи тегадиган эзгу ишларга  ҳисса қўшишга ўргатиб бориш.

Бу ёруғ дунёда қимирлаган ҳар жон борки, шу олий мақсад илинжида яшайди. Яна бир ҳақиқат борки, тирикликда бажарилган ҳар юмушнинг бир мукофоти бўлади.Бу оддий фалсафа таърифи, Бобур Мирзо талқинида  қуйидагича изоҳ топади:

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,

Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.

Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз,

Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топқусидур…

 

Бобур шахсигагина  эмас, бутун инсониятга тааллуқли бу ҳикматли сатрларни ўқиган ҳар бир инсон қалбида таърифлаб бўлмас дард ва ўзига яраша хулоса пайдо бўлиши табиий.

Қанча қайғули бўлсада… шунчалар  ёруғ мисралар.Унинг бутун ҳаёти, қисмати, юрт соғинчи билан лиммо лим тўла ҳаёт китобига қиёс этгулик олтин мисралар.

“Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз”

Бобур қалбидан сизиб чиққан чинаккам муҳаббат аввало ўз она юртига садоқати туйғуси эди. Шу маънода Мирзо Бобурнинг ватан ишқи ва юрт соғинчи билан битилган дил достонлари ҳар бир ишда, юмушда бизга битта ҳақиқатни англатиб туради.

Кимнингки қалбида вафоси бўлса, унинг мукофоти ҳам  вафо, садоқат, меҳр, шавқат сингари яхшиликлар билан ўзига қайтади. Бир неча аср илгари яшаб, синовларда синалиб, юрт соғинчида ўртансада инсониятга яхшилик қилишни  сира канда қилмаган Шоҳ ва Шоирнинг ўз тақдири мисолида ёзиб қолдирган  маънавий мероси шунинг учун ҳам ҳамон эъзозда…

ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ КОТИБИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan