Тиббиёт инсон кашф этган билимларнинг энг қадимийси саналади…

МАҚОЛА

Тиббиёт инсон кашф этган билимларнинг энг қадимийси саналади. Қадим замонлардаёқ одамлар хасталикларнинг олдини олиш ва даволаш, соғлом ва узоқ умр кўриш сирларини ўрганишга интилган. Асрлар давомида бу соҳа катта ютуқларга эришди, яъни тиббиёт ҳунар даражасидан илм даражасига кўтарилди.

Шу нуқтаи назардан 2021 йилнинг март ойида республикамизнинг тиббиёт олий ўқув даргоҳларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига номзодларни танлов асосида қабул қилиш учун ушбу даргоҳларнинг тиббий профилактика факультетининг 4-босқичи ва даволаш иши факультетининг 5-босқичида таълим олаётган талабалари билан “Ҳарбий шифокорлик – шарафли касб” шиори остида Ҳарбий тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан талабаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юксак билим, мустаҳкам ирода, қатъий ҳаётий позицияга эга ёшларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришлари ҳамда уларнинг ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишини орттириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Тадбирларда Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4870 “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори, Ҳарбий тиббиёт академиясида ўқитиладиган бакалавриат, ҳарбий интернатура, клиник ординатура, магистратура ҳамда докторантура тўғрисидаги маълумотлар, ҳарбий шифокорлар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд имтиёзлар ҳақида талабаларга батафсил тарзда етказилди.

Тадбир давомида талабалар Қуролли Кучларимизнинг куч-қудрати, ҳарбий соҳада хизмат қилиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ҳамда ўзларининг ушбу соҳага оид қизиқтирган бошқа саволларига тўлақонли жавоб олдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan