Илм-фан 2020 дастури

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси билан ҳамкорликда «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастурини ишлаб чиққан. Ундан кўзланган асосий мақсад юртимизда олий таълим даргоҳлари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.
Миллий ривожланиш дастури доирасида юртимиздаги илмий журналларни «SCOPUS» ва «ScienceDirect» халқаро илмий маълумотлар базаси тизимига киритиш, ёш олим ва докторантларга мақолалар тайёрлаш ва уларни нуфузли нашрларда чоп этишига кўмаклашиш кўзда тутилган.
Тошкент тиббиёт академияси (ТТА)да ушбу халқаро илмий маълумотлар базалари тизимларидан фойдаланиш, етакчи илмий журналлардаги ахборотлардан фойдаланиш, ҳамда ёш олим, изланувчиларни дунёнинг етакчи илмий журналларига илмий мақолалар тайёрлаш ва нашр этиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Шу ўринда ТТА илмий ходимлари ва ёш илмий изланувчилар ушбу лойиҳа доирасида турли конференция, форум ва семинарларда қатнашиб келмоқдалар.
Қуйида ушбу дастурга оид фойдали маълумотлар келтирилган.
ВАШ ЖУРНАЛ В SCOPUS:

ДЛЯ БИБЛИОТЕК:

ДЛЯ ИССЛЕДОВАТЕЛЕЙ

ДЛЯ РУКОВОДИТЕЛЕЙ ОРГАНИЗАЦИЙ

 

Translate: Russian